Print this page

Ўзбекистон янгиликлари

Президент Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцянни ушбу лавозимга қайта сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцянни ушбу лавозимга қайта сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатимиз раҳбарининг қутловида ХХР Давлат кенгаши Бош вазирининг мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик асосида кенгайтириш ва чуқурлаштиришдаги шахсий иштироки алоҳида қайд этилган.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Read 2808 times