Print this page
- “Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: адолатли имом, рўзадор то ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси”(Ибн Можа, Имом Термизий ривояти).
- “Уч нарсага қасам ичаман: Банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди. Кимга бирор зулм етганида сабр қилса, Аллоҳ унинг иззат-шарафини оширади. Ким тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади...” (Имом Термизий ривояти).
- “Диннинг офати учтадир: Гуноҳларни қилаверувчи фақиҳ, золим имом ва жоҳил мужтаҳид” (Имом Дайламий ривояти).
- Мунофиқнинг аломати учта: агар гапирса, ёлғон сўзлайди; агар ваъда берса, хилоф қилади; агар омонат берилса, хиёнат қилади (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
- Учта дуо ижобат қилинган: Рўзадорнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси (Ақийлий ривояти).
- Уч нарса борки, ўша нарсани ҳақлигини биламан. Бир киши зулм қилинганда афв қилса, Аллоҳ у билан азизликни зиёда қилади. Бир киши тиланчилик эшигини очса ва у билан мол-дунёси кўпайишини талаб қилса, Аллоҳ унга камбағалликни зиёда қилади. Бир киши ўзига садақа эшигини очса ва у билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилса, Аллоҳ унга фақат кўпликни зиёда қилади (Имом Байҳақий ривояти).
- Учта фазилат борки, мусулмон кишини дунёдаги саодатидир: Солиҳ қўшни, кенг маскан ва енгил маркаб (Имом Табароний ривояти).
- Уч нарса омонликдир: Ичидаю устида Аллоҳдан қўрқиш, розиликдаю, ғазаби келганда адолатли бўлиш, камбағаллигу бойликда тежамкор бўлиш. Уч нарса борки, у ҳалокатдир: Ҳавойи нафсига тобеъ бўлиш, ўзига бўйсундирувчи хасислик ва киши ўзи ҳақида юксак фикрда бўлиши (Абу Шайх ривояти).
- Инсон ўзидан кейин қолдирган нарсаларнинг энг яхшиси учтадир: Дуо қилиб турувчи солиҳ фарзанд, садақаи жория, ўзидан кейин фойдаланиладиган илм (Абу Қатода ривояти).
- Учта ёлғондан бошқа барча ёлғон ёзилади: Урушда киши ёлғон гапириши. Чунки уруш ҳийладир. Киши хотинини рози этиши учун ёлғон гапириши. Икки кишини орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапириш (Имом Ибн Сунний ривояти).
© 2016. Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда порталимиз мухлислари диққатига!
Сиз muslim.uz порталидаги маълумотлардан хоҳлаганча фойдаланишингиз мумкин. Бизнинг асосий мақсадимиз ҳам шу. Фақат ягона шартимиз: Мақола ёки хабарни ўз веб-саҳифангизда ёритишда қуйидаги кўринишда беришингизни сўраймиз: “Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-портали хабар беради”, бунда “расмий веб-портали” сўзи устига линк қўйилиб, линк http//muslim.uz саҳифасига йўналтирилган бўлиши, “хабар беради” сўз бирикмасига линк қўйилиб, линк “веб-саҳифа”даги сиз фойдаланган хабар ёки мақолага йўналтирилган бўлиши шарт.
Унутманг, маълумот олинганда манзил ва муаллифни кўрсатмаслик ҳам қонунан ҳам диний нуқтаи-назардан қаттиқ қораланади.