muslim.uz

muslim.uz

  1. Адо этилиши фарз қилинган рўзалар ўн уч хилдир. Улардан еттитаси кун ора эмас, пайдар-пай тутилиши вожиб. Улар рамазон рўзаси, хун каффорати, «зиҳор» каффорати, қасам каффорати, рамазон рўзаси каффорати, муайян назр ва муайян қасам рўзалари. Олти хил рўзада пайдар-пай тутиш вожиб эмас. Улар – рамазон рўзасининг қазоси, ҳаж ибодатидаги «мутъа» рўзаси, ҳажда сочини муайян вақтидан олдин олдиргани учун тутиладиган рўза, ҳажда ов қилиб қўйгани учун тутиладиган рўза, мутлақ (тайинсиз) назр рўзаси ва қасам рўзаси. Рамазон ойида қазо бўлган рўза кунларини пайдар-пай тутиш-тутмаслиги ихтиёрий бўлса-да, пайдар-пай тутгани яхши. Бунда зиммасидаги қарзини тезроқ адо этган бўлади.

«Оламгирия», «ал-Баҳр», «ас-Сирож»

 

  1. Лайлатул-қадр кечаси Абу Ҳанифа (рҳ.) наздида рамазон ойида кечади. Лекин муайян бир кечада эмас. Баъзан олдин, баъзан кейинроқ келаверади. Абу Юсуф билан Имом Муҳаммад (рҳ.)лар наздида ҳар йили муайян бир кечада келади. Лайлатул-қадр кечасини топиб, ундан баҳраманд бўлишга ҳаракат қилиш мустаҳаб амаллардандир.

«Оламгирия», «Меърож», «Фатҳул-Қадир»

ИЗОҲ: Имом Бағавий ўзининг тафсирида ёзишига кўра, Рамазон ойининг нечанчи кечаси Лайлатул-қадр экани Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган. Лекин саҳобалар Расул (а.с.)дан уни аниқлаб беришларини сўрайверганларидан кейин дастлаб ойнинг учинчи ўн кунлигида, деб, кейинроқ тоқ кечаларидан излаш кераклигини айтганлар. Охири бу муборак кечанинг аломатларини айтганларидан сўнг 27-кеча деган хулосага келганлар. 

 

580-ФАТВО

Рамазон ойи тугаб, ҳайит кунининг тонги ёришиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади. У икки кг бугдой ёки майиз ёки 4 кг хурмо ёки арпа деб белгиланган. Фитр садақаси закот нисоби миқдорида бойлиги бўлган мусулмонлар зиммасига вожибдир. Бунда закотдаги каби бойлигининг ўсиб туриши (нумувв) шарт эмас. Демак, нисобга эга, лекин закот бериш вожиб бўлмаган кишилар ҳам фитр садақасини беришлари керак. Уни ўз ҳисобидан ва балоғатга етмаган фақир фарзандлари номидан беради. Хотини, катта ёшдаги фарзандлари ва бой фарзанди учун бермайди. Балки улар ўзи беради. Фитр садақасини берувчи одам садақа қабул қилмайди, зиммасига қурбонлик ва яқин қариндошларининг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Фитр садақасини ҳайит куни бера олмаган одамнинг зиммасидан у соқит бўлмайди, балки кейинроқ бўлса ҳам адо этади.

«Мухтасарул-виқоя»

 

  1. Нафл рўзани тутишга кириши билан уни очиб юбормасдан қуёш ботгунга қадар етказишлик вожиб бўлади. Агар ўз ихтиёри билан ёки бошқа сабаб билан рўзаси очилиб кетса, қазосини тутиб бериш вожибдур. Масалан, нафл рўза тутган аёл кундузи ҳайз кўриб қолса, рўзаси очилиб кетгани учун ўша куннинг қазоси ҳам вожиб бўлади.

«Оламгирия», «Ҳидоя», «Ниҳоя»

 

  1. Қазо рўза тутишнинг ниятини тонг отгандан кейин қилса, дуруст эмас. Лекин нафл рўза деб ният қилса, имом Насафий (рҳ.) сўзларига кўра, жоиз. Агар шундай ният қилгандан кейин рўзасини очиб юборса, қазосини тутиб бериши вожибдир.

«Оламгирия», «Хулоса»

  1. Рамазон ойи тугаб, ҳайит кунининг тонги ёришиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади. У икки кг бугдой ёки майиз ёки 4 кг хурмо ёки арпа деб белгиланган. Фитр садақаси закот нисоби миқдорида бойлиги бўлган мусулмонлар зиммасига вожибдир. Бунда закотдаги каби бойлигининг ўсиб туриши (нумувв) шарт эмас. Демак, нисобга эга, лекин закот бериш вожиб бўлмаган кишилар ҳам фитр садақасини беришлари керак. Уни ўз ҳисобидан ва балоғатга етмаган фақир фарзандлари номидан беради. Хотини, катта ёшдаги фарзандлари ва бой фарзанди учун бермайди. Балки улар ўзи беради. Фитр садақасини берувчи одам садақа қабул қилмайди, зиммасига қурбонлик ва яқин қариндошларининг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Фитр садақасини ҳайит куни бера олмаган одамнинг зиммасидан у соқит бўлмайди, балки кейинроқ бўлса ҳам адо этади.

«Мухтасарул-виқоя»

 

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top