Print this page

Дунё янгиликлари

Марокашлик футболчилар муҳтожларга 25 миллион доллар хайрия қилишди

Марокаш қироли Муҳаммад VI бин Ҳасан Қатарда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатидан сўнг Марокаш миллий терма жамоаси футболчиларини қабул қилди. Шу билан бирга қирол бундай халқ қаҳрамонларини тарбиялаган оналарни ҳам таклиф этди. Подшоҳ футболчиларнинг оналари билан суҳбатлашди, сўнг ҳамма билан биргаликда суратга тушди. Қабул якунида Марокаш миллий терма жамоа футболчилари ўзларининг 25 миллион доллар мукофот пулларини камбағал ватандошларига хайрия қилишга қарор қилганини маълум қилишди.

Халқаро алоқалар бўлими ходими
И.Аҳмедов тайёрлади

Read 1085 times