Print this page

Дунё янгиликлари

Мисрда "30 халқаро Қуръони Карим мусобақаси" ўтказилади

Миср Авқоф вазири Муҳаммад Мухтор Жума «30 халқаро Қуръони Карим мусобақаси»нинг тўрт ҳаками номини эълон қилди. Бу ҳақда Ал-Фажр нашри хабар берди. 

Ушбу мусобақа 2023 йил 23 декабрь куни Дорул-Қуръонда, Мисрнинг Улуғ масжидида ва Ислом маданият марказида ўтказилади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан Мир Араб ўрта махсус Ислом билим юрти талабаси Мираббос қори Мирбобоев қатнашади.

Мусобақани қуйидаги ҳакамлар баҳолаб боришади:

  1. Тағиуддин Мустафо Абдул Босит ат-Тамимий – фаластинлик олим, Судан Фанлар университетида тилшунослик ва фалсафа фанлари номзоди, Фаластин техника университети доценти.
  2. Иорданиялик Тавфиқ Иброҳим Аҳмад Замра – Покистон Ислом университети доктори, Қуръони Карим халқаро танлови ҳакамлар ҳайъати аъзоси
  3. Абкар Веллер Маду – Судандаги Омдурман университетида араб ва исломшунослик фанлари доктори, Халқаро Қуръон мусобақаси ҳакамлар қўмитаси аъзоси.
  4. Сенегаллик шайх Аҳмад Ал-Сағир Амби – Дакар Ислом институти бош котиби, араб таълими бўйича инспектор ва халқаро Қуръон мусобақаларининг ҳайъат аъзоси. 


Мусобақа ғолибларини қимматбаҳо совғалар ва эсдалик ҳадялар кутмоқда.

 

 

 

Read 516 times