Версия для печати
- Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.
- Ёмон фикр соҳиблари ҳам, куфрони неъмат қилувчилар ҳам ёввойи қобонлар мисоли Аллоҳ таолонинг мағфиратидан йироқдирлар.
- Одамнинг умри аввалида қилган ишлари умрининг охиридаги ишларига ҳам далолатдир.
- Аллоҳ таолодан астойдил илтижо билан ўтиниб сўраган кимсанинг нидоси сира ноумид қолмайди.
- Сув йўллари ирмоқлари билан бўлгани каби шариатнинг тўғри қонун-қоидалари Пайғамбар алайҳиссалом таълимотлари биландир.
- Уруғликни ҳам, пўчоқни ҳам, нияту орзуларни ҳам, муҳаббату фироқни ҳам яратувчи Аллоҳ таолодир.
- Сен залолат тўлқинига ўзингни уриб сузсанг, сени фақат кўп тоат-ибодат ва тасбеҳлар қутқаради.
Саидаброр УМАРОВ таййёрлади
© 2016. Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда порталимиз мухлислари диққатига!
Сиз muslim.uz порталидаги маълумотлардан хоҳлаганча фойдаланишингиз мумкин. Бизнинг асосий мақсадимиз ҳам шу. Фақат ягона шартимиз: Мақола ёки хабарни ўз веб-саҳифангизда ёритишда қуйидаги кўринишда беришингизни сўраймиз: “Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-портали хабар беради”, бунда “расмий веб-портали” сўзи устига линк қўйилиб, линк http//muslim.uz саҳифасига йўналтирилган бўлиши, “хабар беради” сўз бирикмасига линк қўйилиб, линк “веб-саҳифа”даги сиз фойдаланган хабар ёки мақолага йўналтирилган бўлиши шарт.
Унутманг, маълумот олинганда манзил ва муаллифни кўрсатмаслик ҳам қонунан ҳам диний нуқтаи-назардан қаттиқ қораланади.