Версия для печати

Мақолалар

Ҳадис илмини ўрганишнинг 4 фазилати
  1. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

نضر الله امرءا سمع منا حديثا فبلغه فرب مبلغ أوعى له من سامع

“Биздан бир нарса эшитиб, уни етказган кишини Аллоҳ ёрлақасин. Гоҳо етказилган (киши) эшитувчидан кўра фаҳмловчироқдир”[1].

Бу ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ўрганиш ва бошқаларга ҳадис ўргатувчилар учун аниқ ва равшан хушхабардир.

  1. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар”[2], дедилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ҳадис ўрганишга ва уларни бошқаларга ўргатишга чақирганлар. Агар фақат битта ҳадисни ўрганган бўлсак ҳам, уни бошқаларга етказишга ҳаракат қилишимиз керак.

  1. Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи айтади: “Агар суннат (ҳадис) бўлмаганида, ҳеч биримиз Қуръонни тушунмаган бўлардик”[3].
  2. Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи бундай деган: "Модомики одамлар орасида ҳадис талабида юрганлар бор экан, улар яхшиликда бардавом бўладилар. Агар улар илмни ҳадиссиз талаб қилгудек бўлсалар, барбод бўладилар"[4].

Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганиб, уни бошқаларга ҳам етказишимизга тавфиқ ато этсин!

 

Даврон НУРМУҲАММАД

 

[1] Имом Термизий. Сунан.

[2] Имом Бухорий. Саҳиҳ.

[3] Абу Ғудда. Лямаҳат мин тарих ас-сунна. – Байрут. 4 нашр. – Б. 32. (Имом Шаронийнинг “Мизан” асаридан иқтибос).

[4] Абу Ғудда. Лямаҳат мин тарих ас-сунна. – Байрут. 4 нашр. – Б. 32. (Имом Шаронийнинг “Мизан” асаридан иқтибос).

1313 марта ўқилди