muslim.uz

muslim.uz

ЎМИ Матбуот хизмати

Расмлар муаллифи Шаҳзод Шомансур

Бугун, 22 апрел куни Самарқанд вилояти Булунғур тумани бош имом-хатиби Тўлқин Равшанов ҳудуддан бу йили муборак “Ҳаж” зиёратига борувчи фуқаролар билан йиғилиш ўтказди.

Имом-хатиб фуқароларни аввало олдиларида турган масъулиятли ибодат, динимизнинг бешинчи аркони - ҳаж ибодатини бажаришга отланганликлари билан қутлаб, юртимизда мусулмонларнинг ҳаж ва умра амалларини эмин-эркин адо этишлари учун давлатимиз томонидан муносиб шарт-шароитлар, қулайликлар яратиб берилаётганлигини қайд этди. 

Бу улуғ ибодатга мусулмон киши руҳан ва жисмонан пухта ҳозирлик кўриши, бу борада аҳамият берилиши лозим бўлган мавзулар: Ҳажнинг моҳияти, унинг фарзлари, вожиб ва суннатларини ўрганиб чиқиш тавсия этилди.

Сафар билан боғлиқ ташкилий масалалар кейинчалик атрофлича тушунтирилиши айтиб ўтилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

Японияда кенг тарқалган буддизм ва синотизм динлари ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. Бу ерда мусулмонлар жуда ҳам озчиликни ташкил этади. Эндигина исломни қабул қилган Нур Ариса Марям диний таълим олиш учун, айнан Лондонни танлангани ҳам қизиқ.

Демак, бугунги кунда Лондонда бошқа илмлар қатори ислом динини ўрганиш учун ҳам имкониятлар бор. Ислом.уз порталининг ёзишича, Ариса исломни қабул қилмасидан аввал ижтимоий тармоқда фаол эди. Исломни қабул қилганидан сўнг уни кўчада кўрганлар маскарад шаклида кийиниб олган, деб ўйлашди. Унинг ислом динига қизиқиши Токиодаги университетда ўқиб юрганида рўй берди. У ўқиш даврида Малайзия давлатини ўрганди. Ислом динига мувофиқ кийинган ўқитувчилардан бири унда катта қизиқиш уйғотди. Кейинчалик Ариса мусулмон талабалар билан танишди.

– Шу тариқа мен ўзим учун исломни очдим, – дейди Ариса. – Мен ислом динининг ҳайратга тўла ва ажойиб эканини англаб етдим. Нима бўлишидан қатъи назар мўмин-мусулмон киши Аллоҳ розилиги учун яшайди ва унгагина итоатда бўлади. Мен авваллари ўзимни умидсиздек ҳис қилардим. Фақат ўқиш, иш, турмуш ва оила ҳақида ўйлардим. Шу мақсадлардан ўзга орзу-ҳавасим йўқ эди. Баъзан барчасидан ҳафсалам пир бўларди. Энди эса, мен Аллоҳ учун яшайман ва бу дунёни охират учун тайёргарлик, деб биламан. Албатта, қийинчилик ва имтиҳонлар кўп. Лекин мен уларни Аллоҳдан эканини биламан.

Арисанинг исломни қабул килиши онасида бир оз хавотир уйғотди. Бироқ Ариса ислом туфайли ҳаёти гўзаллашганини, кўнгили хотиржам топганини онасига тушунтирди. Онаси эса бу ҳолатни тўғри қабул қилди.

Албатта, Японияда Буюк Британия каби исломий жамоалар фаол эмас, масжидлар ҳам кўп эмас, ҳалол таомлар масаласида ҳам худди шундай. Шунингдек, у Япония борган сари ислом дунёси учун ўз эшикларини кенг очиб бораётганини таъкидлаган.

Бугунги кунда Ариса Лондонда Қуръони карим, ҳадис ва араб тилларини ўрганиб, ўзининг исломий билимларини бойитмоқда. Асосий мақсади динда олима бўлишдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг таклифига биноан жорий йилнинг 24-27 апрель кунлари «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёев сафар давомида Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

«Президентимиз форумда иштирок этадиган хорижий давлатлар делегациялари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказади», — дейилади расмий ахборотда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мазкур Қуръони каримнинг ҳажми ва тахланиши жиҳатидан Марказий Осиёда энг нодир нусхалардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бу нусха Самарқанд қозикалони Мир Низомиддин Хожа ибн Мир Абдуғаффор Хожанинг маълумотига кўра, ҳижрий 1271 йилда (милодий 1854-1855-йилларда) Бухоро ҳукмдори Амир Насруллоҳ буйруғи билан самарқандлик котиб Мулло Ҳасан Самарқандий томонидан (сулс хатида Самарқанд қоғозига) кўчирилган. Китобнинг биринчи бетида Бибихоним масжидига вақф қилинганлиги ёзилган.

Кейинчалик Шоҳи зинда мақбарасига ўтказилган. Бу китоб ҳижрий 1298 йилда (милодий 1881-1882-йиллар) ва 1339 йилда (милодий 1922-1923-йилларда) таъмирланган. Таъмирлаш ишларида Мулла Абдураҳмон Мирсолиҳов, Порсохўжа Турсунхўжаев, ранги ўчган жойларини қайта ёзишда мулла Сайфиддин Абдусатторовлар қатнашган.

1939 йилда Шоҳи зинда мақбарасидан олиниб Самарқанд вилояти музейига (ҳозирги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи) топширилган.

Бу Қуръон 104х156 см бўлиб 32 варақдан иборат. Китоб унвони (номи) биринчи бетида бўлиб, зарҳал ҳарфлар билан ишлангандир. Ҳар бир бети бир бирига уланган варақлардан иборат бўлиб, ёғочдан ясалган тўртбурчак бўлмаларга маҳкамланган. Бурчаклари тери билан қопланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top