www.muslimuz

www.muslimuz

?Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев ҳазратлари пойтахтимиздаги марказий жомелардан бири бўлган “Ҳазрати Имом” масжидига жума намозига ташриф буюрмоқдалар.

? Қуйидаги манзил орқали жоме масжиддаги жума намози ва мавъизасини тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
https://youtu.be/DOo3gMBmdTM

#ЖУМА_МАВЪИЗАСИ: Абу Ҳанифа – буюк мужтаҳид имом!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

? Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

?Мулоқотда икки давлат уламоларининг Ислом маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш ва икки халқ орасидаги дўстликни ривожлантириш борасида сўз юритилади.

Айниқса, икки диний идора ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича тузилган меморандум асосидаги алоқаларни равнақ топтириш масалаларига алоҳида урғу қаратилади.

Шунингдек, бугунги кундаги турли таҳдидларга қарши биргаликда курашиш ва минтақадаги мўмин-мусулмонлар иттифоқлигини мустаҳкамлашга оид долзарб йўналишлар муҳокама қилинади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашув муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг мазкур лавозимга киришгандан кейинги илк қўшни мамлакат муфтийсини қабул қилишлари билан тарихий аҳамиятга эгадир.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz|@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

✅ 2021 йил 19 ноябрь, жума куни Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли уламолар  Тошкент вилоятида жойлашган қуйидаги жоме масжидларга ташриф буюриб,?жума намозини жамоат билан бирга адо этадилар ва маърифий суҳбатлар қилиб берадилар:

 Зангиота тумани “Зангиота” масжидига Чилонзор тумани “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов;

 Янгийўл шаҳри “Жоме” масжидига Шайхонтаҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов;

 Тошкент тумани “Кўк терак” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири ўринбосари Аброр домла Мухтор Алий;

 Қибрай тумани “Байтқўрғон” масжидига Чилонзор тумани “Катта Қозиробод” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов.

 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

#уламоларнинг_ташрифлари #жума

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz|@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Эрга итоат этиш ва Аллоҳ таоло ғазаб қилмайдиган ўринда уни рози қилиш аёл кишининг жаннатга киришига сабаб бўлади. Жуда ҳам кам кишилар аёлидан рози ҳолда эканини кўрасиз, агар аёл киши эрининг ҳақларини тўлиқ билганида эди, таомларини тайёрлаб, хизматини қоим қилмагунича ҳатто ўтирмас эди.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қайси аёл эрини рози қилган ҳолида вафот этса, жаннатга киради" (Имом Термизий ривояти).
Эрнинг розилиги аёл кишининг динини тўртдан бири ҳисобланади.
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом айтдилар: "Аёл киши беш вақт намозини адо қилса, рамазон рўзасини тутса, фаржини гуноҳдан сақласа ва эрига итоат қилса унга: Жаннатга хоҳлаган эшигингиздан киринг дейилади" (Имом Аҳмад ривояти).

Доктор Муҳаммад Ротиб Ан-Набулусий маърузасидан Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли таржимаси

 

Бугун, 17 ноябрь куни Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев бошчилигидаги бир гуруҳ уламоларни Хўжаобод тумани Дўстлик чегара пости орқали Андижон вилоятига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамда Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимовлар кутиб олишди.

Андижон вилоятининг Бош масжиди – "Девонабой" жомесида икки қардош халқ уламолари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков меҳмонларни ташриф билан қутлаб, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг салом ва ҳадяларини етказди.

 

 

* * *

 

Кунинг иккинчи яримида Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир Ракиев, Қирғизистон Ислом университети ректори Абдушукур Норматов, муфтий маслаҳатчиси Абдубанноп Мусалиев, Ўш шаҳар қозиси Убайдулла Сарибаев, таниқли олим Абдулазиз Юлдашев каби бир гуруҳ уламолар Фарғона вилоятига ташриф буюришди. Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев бошчилигидаги мутасаддилар кутиб олишди.

Дастлаб, меҳмонлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар икки қўшни ва қардош юрт ўртасидаги муносабатлар, ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, икки юрт раҳбарлари ва халқлари доимо ана шундай дўстона руҳда эмин-эркин ҳаёт кечиришларини сўраб дуога қўл очдилар.

Шундан сўнг Марғилон шаҳридаги "Ҳунармандлар маркази"га ташриф қилиниб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишаркан, қўли гул ҳунармандлар томонидан ажиб бир синоат ила тўқилаётган бежирим матолар ҳамда бу ердаги жараён меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Меҳмонларнинг навбатдаги ташриф манзили "Пур Сиддиқ" мажмуаси бўлди. Мажмуада тиловат қилиниб, ўтган азизлар ҳаққига дуо қилинди.

 

* * *

 

Кунинг якунида Қирғизистон муфтийси бошчилигидаги уламолар Наманган вилоятига ташриф буюришди

Мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқароларга яратиб берилаётган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир Ракиев бошчилигидаги уламолар делегацияси Наманган шаҳридаги Афсоналар водийсида жойлашган “Юсуфхон ўғли Қосимхон” масжидига келдилар.

Меҳмонлар Ўрта Осиёда ўхшаши йўқ бўлган, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг диний соҳада олиб бораётган ислоҳотлари самараси ўлароқ қурилган масжидда мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг фаровонлиги учун дуо қилдилар ҳамда икки мамлакат ўртасида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик бўйича келишиб олдилар.

 

 

Қирғизистонлик уламоларнинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

www.muslim.uz

 

Сторінка 8 з 529

Мақолалар

Top