www.muslimuz

www.muslimuz

Қўқон шаҳри ўзининг муаззам ва муҳташам обидалари билан машҳур. Унинг бағрида олиму фозиллар, шоирлар, меъмор усталар, қўли гул ҳунармандлар улғайиб, етти иқлимга донг таратгани қадимий манбалардан маълум.

Янгитдан қуриб битказилган “Ҳазрати Аббос” жоме масжиди ҳам шаҳарга ўзгача тароват бахш этмоқда.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Наманган вилоятига ташрифлари бошланган эди. Айни вақтда муфтий ҳазратнинг Наманган вилоятига ташрифлари якунланиб, Фарғона вилоятига ташриф буюрдилар.

 Эртага, 17 декабарь куни муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қўқон шаҳридаги “Ҳазрати Аббос” жоме масжидида жума намозини адо этиб, мавъиза қилиб берадилар.

 Муфтий ҳазратнинг ташрифлари ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz #Муфтий
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

https://youtu.be/ZFPfMRnmPj4

#Наманганга_ташриф


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Хабар берганимиздек, бугун, 16 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Наманган шаҳридаги инновацион шаклда қурилган “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидига пешин намозига ташриф буюриб, намозхонларга мавъиза қилиб берадилар.

 Айни пайтда масжидда Муфтий ҳазратлари ташрифига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

 Муфтий ҳазратнинг Наманган вилоятига сафарларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

 Эртага, 16 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Наманган вилоятига ташрифлари давомида Наманган шаҳридаги янги инновацион шаклда қурилган “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидига пешин намози вақтида ташриф буюрадилар.

Муфтий ҳазратлари 15 минг намозхонни сиғдира оладиган "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжидида минглаб намозхонлар билан пешин намозини бирга адо этиб, мавъиза қилиб берадилар.

Маълумот учун, "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжиди Наманган шаҳридаги "Афсоналар водийси" истироҳат боғи атрофида қад ростлаган.

Ноодатий лойиҳа асосида бунёд этилган ушбу масжидда бир вақтнинг ўзида 15 минг намозхон ибодат қилиши мумкин. Хонақоҳнинг ўзига 4,5 минг киши сиғади.

Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 100 кишига хизмат қиладиган таҳоратхона ҳам бор бўлиб, замонавий иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилган.

20 минг квадрат метр жойда қад ростлаган масжиднинг умумий майдони 4 гектарни ташкил этади. Шундан 2 гектари 700 ўринли автотураргоҳ учун мўлжалланган.

Муфтий ҳазратнинг ташрифлари ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

Жорий йилнинг 1-9 декабрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонида Умра зиёратини ташкил қилиш бўйича хизмат сафарида бўлди.

Делегация бутун дунёда қўлланилаётган карантин чекловлари шароитида Умра сафарини ташкил қилиш бўйича Подшоҳлик муассасалари билан музокаралар олиб борди. Иншааллоҳ, яқин фурсатларда, COVID пандемияси бошланишидан аввал Умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун табаррук зиёратни амалга ошириш имкониятлари яратилади.

Карантин тартибларига мувофиқ меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларга риоя этиш унчалик катта бўлмаган миқдорда қўшимча маблағларни талаб этиши мумкин.

Умра зиёратлари муддатлари, қўшимча тўлов миқдори, вакцинация тўғрисидаги маълумотлар тез орада маълум қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz #Умра

Сторінка 12 з 543

Мақолалар

Top