Print this page

Ўзбекистон янгиликлари

Имконияти чекланганларга бўлган эътибордан кўнгиллар масрур

Жорий йилнинг 23 июнь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги масжидда имконияти чекланган инсонлар учун эхсон дастурхони ёзилди.

Диний соҳа ходимларининг ногиронлиги бўлган инсонларга бўлган эътибори барча иштирокчиларнинг кўнглини кўтарди. Улар ўзларининг имо-ишора тилида қалбдан миннатдорликларини билдиришди.

Кейинги диний-маърифий суҳбат ушбу масжидда, иншаллоҳ, жорий йилнинг 7 июль куни ўтказилиши режалаштирилган.

Read 2067 times