Print this page

Ўзбекистон янгиликлари

Отинойилар фаолияти муносиб тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллик байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Мамлакатимизда байрам арафасида ўз соҳаси фидойиси, меҳнатесвар, фаол, ташаббускор, ўз тақдирини шу юрт тақдири деб билган ходимларни тақдирлаш гўзал анъанага айланган.
Шу муносабат билан Республикамизда диний соҳадаги кўп йиллик самарали меҳнати, хотин-қизлар ўртасида турли бидъат-хурофотларнинг олдини олишга қўшган муносиб ҳиссаси, ёш авлодни эзгу ғоялар, ватанпарварлик, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда фаол бўлган отинойилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир сўнгида отинойиларнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланиб, хайрли дуолар қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 612 times