Print this page

Ўзбекистон янгиликлари

Бугун туркий давлатлар муфтийларининг Тошкент шаҳрида ўтказилаётган навбатдаги йиғилишида жаҳонда долзарб бўлиб турган бир қатор  масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Айниқса, экстремизм, ақидапарастлик ва мутаассиблик каби иллатларга қарши ҳамкорликда курашиш, исломофобияга муросасиз бўлиш каби  масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, мусулмон уммати учун энг муҳим бўлган масалалар ҳамжиҳатликда кўриб чиқилди.

Мазкур муаммоларни ҳал этишнинг ягона йўли бирдамликда ҳаракат қилиш,  ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш экани барча муфтийлар томонидан таъкидланди.

 

Read 1304 times