Версия для печати

Янгиликлар

Масжидларда очиқ эшиклар куни

Саудия Арабистони Жидда шаҳридаги “Ар-Раҳма”, “Ат-Тақво”, “Подшоҳ Фатҳ” ва “Подшоҳ Сауд” масжидларида бошқа дин вакиллари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Бу акцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ислом динининг нақадар бағрикенглиги ва унинг дунё тамаддунига қўшган муносиб ҳиссаси билан ташриф буюрганларни таништиришдир. Акция иштирокчиларидан масжид дахлсизлигини ҳурмат қилишлари, Аллоҳнинг уйини оёқ ости қилмасликлари талаб қилинади.

Қизил денгиз соҳилида сув остига ўрнатилган устунлар устига қурилган “Ар-Раҳма” жомеси сайёҳлар жуда кўп ташриф буюрадиган масжиддир. Бу оддийгина ва улуғвор масжид сайёҳлар орасида “Сузиб юрувчи масжид” номи билан машҳурдир.

Шунингдек, “Подшоҳ Сауд” масжиди “Очиқ эшиклар куни”да сайёҳларни қабул қилувчи энг катта масжид ҳисобланади. Унинг майдони 9700 кв.м. ни ташкил этиб, энг катта гумбазининг диаметри 20 метр ва баландлиги 42 метрни ташкил этади.

Халқаро алоқалар бўлими

5499 марта ўқилди