Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

“Қуббатул Ислом” – Бухорода устозлар намозхонлар кўнгилларини шод этишмоқда

Маълум қилганимиздек, бир гуруҳ уламолар Бухоро вилоятининг олис ва узоқ туманларидаги масжид, маҳаллаларга ташриф қилиб, масжид қавми, мўйсафид отахонлар, кенг аҳоли вакиллари ва ёшлар билан учрашувлар ўтказиб келмоқдалар.

Хусусан, бугун Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов Бухоро шаҳридаги “Пири Дастгир” жоме масжидига ташриф буюриб, "Масжид одоблари", "Умр – ғанимат" мавзуларида маъруза қилдилар. Устоз Абдулҳаким домла чиройли ва сермазмун мавъизалари билан барчани кўнглини шод этдилар.

Масжид аҳли устознинг марузаларини тинглаш билан бирга, диний ва илмий қизиқтирган саволларига ҳам жавоблар олдилар. Ушбу учрашув масжид жамоасида катта таассурот қолдирди. Намозхонлар Аллоҳдан диёримизнинг тинчлиги, фаровонлиги ва заҳматкаш халқимизнинг ҳақларига дуои хайрлар қилдилар. Аллоҳ устозларимизнинг илмларини зиёда, умрларини узун қилсин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

896 марта ўқилди