Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

“Вaқф кўмaги” лойиҳаси билан 20 боланинг “Хатна" тўйи ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди “Вaқф кўмaги” лойиҳасининг навбатдаги босқичида Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 20 нафар болажоннинг “Хатна тўйи” ўтказилди.

Маросим давомида 20 та оилага тикув машинаси, бир оилага катта қандолат печи, 20 та ночор оила фарзандига велосипед, шунингдек, ун, ёғ ва озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия сифатида берилди.

Аллоҳ таоло хайрли ишларни бардавом қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

815 марта ўқилди