Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

Россия Ислом университетида “Сунани Термизий шарҳи” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Россия Ислом университетида дунёда машҳур олти муҳаддисдан бири Имом Термизийнинг янги нашрдан чиққан “Сунани Термизий шарҳи” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда хорижлик олимлар ва университетнинг илмий ходимлари иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан “Сунани Термизий” китобидан жой олган ҳадиси шарифлар шарҳи билан таржима қилиниб, ҳозирга қадар учта жилди нашр қилинди.
Тақдимот жараёнида иштирокчилар мамлакатимиз азалдан қомусий алломалар юрти бўлганлиги, бу заминдан инсоният тамаддуни ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ сиймолар етишиб чиққани, улар қолдирган бой адабий мерсони ўрганиш ва дунёга ёйиш бугунги авлод учун улкан масъулиятли иш экани таъкидланди.
Ўзбекистон – бутун ислом алломаларини етиштириб берган замин. Бу диёрнинг шонли тарихини ва алломалари томонидан қолдириб кетилган бой маънавий меросни чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш, ёш авлодга етказиш йўлидаги амалий ҳаракатлар таҳсинга сазовор.
Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш учун халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрмиз, – дейди Россия Ислом университети ректори Доктор Артур Сулейминов.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

801 марта ўқилди