Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

Диний таълим муассасаларида малакавий ўқув-семиинарлари бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда диний таълим муассасалари ўқитувчилари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакиллари, туман-шаҳар бош имом-хатиблари учун ўқув-семинар машғулотлари ўтказилмоқда. Унда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти кафедраларидан 30 дан ортиқ ўқитувчилар тингловчи сифатида иштирок этмоқда.

Илк ўқув машғулотида Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, филология фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Исломов “Диний соҳа мутахассисларининг илмий тадқиқотлар олиб боришларининг аҳамияти: мўътабар манбаларимизни ўрганиш ва замонавий масалаларга ечимлар топиш” мавзусида ҳамда Тошкент ислом институти Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Соатмурод Примов “Илмий тадқиқот учун зарур бўлган малака ва кўникмалар: тил билиш, илмий ва руҳий тайёргарлик” мавзусида маъруза қилишди.

Мазкур маърузалар тингловчиларда катта таассурот қолдирди.

***

Тошкент ислом институтига 200 дан ортиқ “Саҳиҳи Бухорий” китоби тақдим этилди

Тошкент ислом институтининг Ахборот-ресурс марказига “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Қодиров Ҳасан домла томонидан талабалар ҳадис фанидан дарслик сифатида фойдаланишлари учун 200 дан ошиқ “Саҳиҳи Бухорий” китоби шарҳининг 1 ва 2 жилдидан иборат китоблар тақдим этилди.
“Саҳиҳи Бухорий” асарининг ўрганишга ва бутун дунёга кенг тарғиб қилишга энг ҳақли авлод, шак-шубҳасиз, у зотнинг ватандошлари ҳисобланади.

Узоқ йиллардан бери “Саҳиҳи Бухорий” китобининг ҳанафий мазҳаби ва мотуридийлик ақидасига уйғун шарҳи бўлиши долзарб вазифа бўлиб келётган эди. Ушбу мақсад амалга оширилди.

Шу тариқа ўзбеқ ҳалқининг асрий ифтиҳори бўлиб келган манба яна бир бор замонавий, илмий-изоҳли таржимаси ва академик шарҳини тайёрлаш иши бошлаб юборилиб ушбу китоб нашр этилди.

***

Бош вазир ўринбосари Жўйбори Калон мадрасаси талаба-қизлари билан мулоқот ўтказди

Шу кунларда Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Бухоро вилоятига ташрифи доирасида Жўйбори Калон аёл-қизлар ислом таълим муассасасида бўлиб, таълим даргоҳининг мударрисалари ва талабалари билан мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, маърифатнинг тараққиётда тутган ўрни хусусида мулоқот ўтказди.
Айни пайтда у ерда республикамизнинг турли вилоятларидан 75 нафар талабалар таҳсил олмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

551 марта ўқилди