Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

Интеллектуал билимлар беллашувида “Хадичаи Кубро” толибалари ғолиб бўлди

Аввал хабар берганимиздек, 16 март куни Хоразм вилоятидаги Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” интеллектуал беллашувининг Республика босқичига бўлиб ўтди.
Қизиқарли кечган баҳсни Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халкаро ислом академияси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тажрибали мутахассислари баҳолаб борди.
Беллашувда ҳар бир таълим муассасасидан келган жамоалар тўртта шарт: "Таништирув шарти", "Савол-жавоб шарти", "Ижодий ёндашув шарти", "Сарҳисоб шарти" бўйича ўзаро беллашадилар.
Мусобақа натижаларига кўра:
- Мусобақада фахрли биринчи ўринни 173 балл билан “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси
- Мусобақанинг иккинчи ўрнини 172 балл билан Тошкент ислом институти жамоаси
- Мусобақанинг учинчи ўрнини 171 балл билан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаларига насиб этди.
Ғолиб жамоалар ва барча иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси, "Вақф" хайрия жамоат фонди, Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ва ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

578 марта ўқилди