Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

Сурхондарёда "Сиз бизга кераксиз“ тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 20 май куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туман "Хайдарқул ҳожи бобо" масжидида  92 нафар гапириш ва эшитишда имконияти чекланган ҳамюртларимиз учун “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди. 

Тадбир давомида юртимизда имконияти чекланганлар учун кўрсатилаётган ғамхўрлик, миссионерликдан огоҳ бўлиш ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси етакчи мутахассиси М.Абубакирова, "ВАҚФ" фонди Сурхондарë вилояти филиали раҳбари А.Фатуллаев ҳамда Шўрчи туман бош  имом-хатиби Асрорхон Хабибуллаевлар нутқ сўзлади.

Тадбир давомида иштирокчилар фикр-мулоҳазаларини баён қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоб олдилар.

Тадбир сўнгида йиғилганлар учун ош дастурхони ёзилди. Шунингдек имконияти чекланган фуқароларга фонд томонидан жами 17 миллион  сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар улашилди.

 

"Вақф" фонди Матбуот хизмати

602 марта ўқилди