Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

Ҳудудларда “Жаҳолатга қарши – маърифат” тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда республикамиз бўйлаб “Жаҳолатга қарши – маърифат” маънавий-тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Бундай учрашув Гулистон давлат университетида ҳам ташкил этилди.
Тадбирда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсидиқов, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Жаҳонгир Мелиқўзиев ва Гулистон давлат университетида ректор маслаҳатчиси Ойбек Инамовлар томонидан ёшларга ҳозирги жаҳон геосиёсий майдонида диний масалалар, ақидавий ва вайронкор ғояларнинг асл моҳияти, ёшларни турли радикал мафкуралар таъсиридан сақлаш тўғрисида маърузалар қилинди.
Тадбирда “Тинчлик энг олий неъмат” шиори остида тасвирга олинган ҳужжатли фильм намойиш этилиб, унинг якунида савол-жавоб кўринишида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

609 марта ўқилди