Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

Диққат қилинг: Зоминда Қуръон мусобақаси бошланишига бир неча дақиқалар қолди!

Айни вақтларда Қуръон мусобақасининг иккинчи, яъни вилоят босқичини бошлаш учун барча тайёргарлик ишлари охирига етказилмоқда. Жиззах вилояти Зомин туманидаги муҳташам “Маърифатли” жоме масжиди мусобақа учун тайёр ҳолга келтирилди. Уламолар, имом-хатиблар, қори ва қорияларимиз катта ҳаяжон билан бундай тарихий воқеанинг иштирокчиси бўлаётганларидан жуда ҳам чексиз мамнун.
Ушбу мусобақада туман-шаҳар босқичида фақат биринчи ўринни олган, энг кучли қорилар беллашади. Шубҳасиз, Республика босқичига чиқиш учун баҳс кескин бўлади.
Бир неча дақиқалардан кейин барчамиз интиқиб кутган онлар бошланади.
Бизни жонли тарзда кузатинг.

 

 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

3553 марта ўқилди
Мавзулар