muslim.uz

muslim.uz

Четверг, 01 Февраль 2018 00:00

Online: Қуръон мусобақаси (Facebook)

ONLINE.

АНДИЖОН.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш соҳада амалга оширилган ишлар таҳлили ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларга бағишланди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.
 
Йиғилишда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, шунингдек, МХХ марказий аппарати ва ҳудудий тузилмаларининг раҳбар ходимлари иштирок этди.
 
Йиғилишда алоҳида таъкидландики, ҳамма замонда ҳар қандай давлатнинг энг асосий вазифаларидан бири шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш бўлган ва шундай бўлиб қолади.
 
Айнан шунинг учун ҳам Ўзбекистонда мустақилликнинг биринчи кунларидан миллий хавфсизлик масалалари мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатининг энг устувор йўналиши этиб белгиланди.
 
Халқаро терроризм, диний экстремизм, одам савдоси, наркотик моддалар ва қурол-яроғ воситаларининг ноқонуний савдоси каби трансмиллий таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги кунда ушбу вазифаларга алоҳида эътибор қаратиш янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
 
Ўтган даврда Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистон суверенитетини, мустақиллигини ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш ҳамда ҳимоя қилиш ишларига салмоқли ҳисса қўшгани қайд этилди.
 
Бу, айниқса, бизнинг яқин ва узоқ ён-атрофимизда рўй берган турли инқирозлар, айрим бузғунчи кучлар томонидан мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни издан чиқаришга уринишлар содир этилган жуда оғир йилларда яққол намоён бўлди.
 
Шу билан бирга, йиғилишда Миллий хавфсизлик хизматининг фаолияти холис баҳоланган ҳолда, унинг айрим бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари фаолияти танқид қилинди. Идоралараро ҳамкорлик, тезкор ва қидирув тадбирларини ўтказиш, шунингдек, кадрлар билан ишлаш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар аниқ мисоллар билан кўрсатиб ўтилди.
 
Давлатимиз раҳбари замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, Миллий хавфсизлик хизматининг таркибий тузилишини қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади. Махсус хизмат доирасига кирмайдиган вазифалар билан шуғулланадиган, бошқа давлат тузилмалари фаолиятини такрорлайдиган бўлинмаларни тугатиш, айни вақтда миллий хавфсизликнинг устувор йўналишларини таъминлайдиган бўлинмаларни мустаҳкамлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
 
Ўзбекистон тараққиётининг Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган кенг кўламли вазифалардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизнинг барча соҳалари давр талаби асосида тубдан ислоҳ этилаётган янги шароитда Миллий хавфсизлик хизматининг яқин келажакка мўлжалланган устувор вазифалари белгилаб олинди.
 
Президентимиз Миллий хавфсизлик хизмати давлатнинг ҳуқуқ-тартибот органларидан бири сифатида ўзининг кундалик фаолиятини мамлакатимизнинг барча вазирлик ва идоралари учун асосий фаолият мезонига айланган “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”, деган тамойил асосида ташкил этиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.
 
Жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонуни ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга. Қонунда МХХнинг асосий функция ва вазифалари белгилаб берилади ва, энг муҳими, унинг қабул қилиниши билан мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот органларининг ваколат доиралари аниқлаштириб олинади.
 
Ҳар қандай жамоа, жумладан, МХХ иш фаолиятининг самараси ҳам кадрлар, биринчи навбатда, унинг раҳбар ходимларига, уларнинг ўз бурчига садоқати, профессионал даражаси, меҳнатсеварлиги ва юксак масъулиятига боғлиқ, деб алоҳида қайд этди Президентимиз.
 
МХХ бўлинмалари ўзининг ваколати доирасида халқимизнинг муаммоларини ҳал қилишга, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат ташкилотларига олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ишларига яқиндан ёрдам бериши лозим.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти МХХ ўқув юртларининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчиларига ёш кадрларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакат қонунчилиги талабларига оғишмай риоя этиш, турли синовларга чидамли бўлиш, ўз устида мунтазам ишлаш ва профессионал маҳоратини узлуксиз ошириб боришга интилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратишни қатъий вазифа қилиб қўйди.
 
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинлангани муносабати билан Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан Республика Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди.
 
Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг бўлинмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
 

Президентга мурожаат қилиб таъқибга учрасангиз махсус тугмани босинг

Аввалроқ, 1 февралдан Президент виртуал қабулхонаси дастурий тизимининг янги талқини ишга тушиши, ҳар бир фойдаланувчига шахсий кабинет очиш, кўп бериладиган саволларга батафсил жавоб олиш ҳақида хабар қилинганди. 
 
Хўш, унда жисмоний ва юридик шахслар учун яна қандай янги қулайлик ва имкониятлар тақдим этилмоқда? 
 
Портал орқали онлайн режимида ҳуқуқий маслаҳат олиш мумкин
 
Виртуал қабулхонанинг янги дастурий тизимида фуқароларга қулай бўлган шаклда турли муаммо ва масалалар бўйича малакали юридик ёрдам берилишини таъминловчи «Онлайн маслаҳатчи»модули яратилди. Бу модул «Кўп бериладиган саволлар» бўлими билан ҳамоҳангликда ишлайди.
 
3 уз.jpg
Бунда турли тармоқлар ва фаолият соҳалари бўйича маслаҳатчи сифатида жалб этилган малакали мутахассислар жисмоний ва юридик шахсларга реал вақт режимида маслаҳат бериб бориши ва мазкур хизмат шу йил 15 февралдан бошлаб тест режимида ишга туширилиши кўзда тутилган.
 
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, мурожаатларнинг салмоқли қисмини ҳуқуқий ахборот ёки маълумот олиш мақсадида юборилган мурожаатлар ташкил этади. Фуқаролар ҳаётда учрайдиган турли-туман масалаларда ҳуқуқий маслаҳат олиш учун ҳам виртуал қабулхонага мурожаат қилар ва мурожаат кўриб чиқилиб, жавоби мурожаатчига етиб боргунича анчагина вақт талаб қилинар эди.
 
«Онлайн маслаҳатчи» хизмати виртуал қабулхона орқали савол юбориб, онлайн режимда юридик маълумотга эга бўлган мутахассислардан тезкор ҳуқуқий маслаҳат олиш имкониятини тақдим этмоқда. Эндиликда у ёки бу масала бўйича ҳуқуқий ахборот олиш учун бир неча кун жавоб хати келишини кутиш зарурати қолмайди. Бу ўз навбатида порталда рўйхатга олинаётган, фақат ҳуқуқий маълумот олиш назарда тутилган мурожаатлар сони қисқаришига, давлат органларида бошқа турдаги мурожаатлар билан ишлаш сифати ошишига хизмат қилади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқий маълумот олишга бўлган эҳтиёжлари тезкор равишда таъминланишига эришилади. “Онлайн маслаҳатчи” модули орқали кўп бериладиган саволлар мунтазам таҳлил қилиниб, шу асосда “Кўп бериладиган саволлар” бўлими тўлдириб борилади.
 
Давлат органлари раҳбарларига Президент виртуал қабулхонаси орқали ҳам мурожаат йўллаш мумкин
 
«Вазирлик ва идоралар раҳбарларининг фуқароларни қабул қилиш жадваллари ва уларга мурожаат юбориш» модули жорий қилинди. Бу билан pm.gov.uz манзилида барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг фуқароларни қабул қилиш жадваллари ягона базада жойлаштирилди. Яъни, давлат органлари раҳбарларининг фуқаролар қабулига доир маълумотлар – қабул кунлари, вақти, тегишли телефон рақамлари, электрон почта манзиллари, давлат органининг манзили ҳақидаги маълумот бир жойда жамланди.
 
4Уз.jpg
Айрим ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар ўзларини қизиқтирган масала учун қайси давлат органи масъул экани борасида етарли билимга эга бўлмайди. Шу боис мазкур модулда алоҳида «Функция ва вазифалар» бўлими ташкил этилиб, давлат органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ функция ва вазифалари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш имконияти яратилди.
 
Ҳозир турли бўғиндаги раҳбарларнинг виртуал қабулхоналарига мурожаат йўллаш шакллари турлича бўлиб, уларнинг расмий веб-сайтларида бу ҳақда эълон қилинган. Бироқ, уларни излаб топишда ноқулайликлар мавжуд. Шундан келиб чиқиб, фуқароларга портал базасида ўз мурожаатларини бевосита тегишли давлат органларига юбориш имкониятини тақдим этиш мақсадида давлат органлари раҳбарларининг шахсий виртуал қабулхонасига мурожаат йўллаш шакллари бир жойга жамланди. Эътиборли жиҳати шундаки, бундай йўсинда йўлланган мурожаатлар билан ишлаш жараёни ҳам доимий равишда назорат қилиб борилади.
 
Халқ қабулхоналари ҳақидаги барча маълумот билан портал орқали ҳам танишиш мумкин
 
«Халқ қабулхоналари манзиллари» бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш мумкин. Барча Халқ қабулхоналарининг манзили, телефон рақамлари, электрон почтаси, геолокация маълумотлари ва бошқа фойдали материаллар қулай тартибда тақдим этилмоқда. Фуқаролар ва тадбиркорлар керакли Халқ қабулхонаси тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон интерактив харитаси орқали топиши мумкин. Алоҳида олинган Халқ қабулхонасининг жойлашган манзили онлайн харитада ёки сунъий йўлдошдан суратга олинган харита режимида кўрсатилган.
5Уз.jpg
6Уз.jpg
 
Маҳаллангизни кўрсатинг ва муаммолар ечимига ҳисса қўшинг
 
Виртуал қабулхонанинг янги талқинида фуқаро мурожаат юбориш жараёнида ўзи истиқомат қилаётган маҳаллани ҳам кўрсатиб ўтиши учун имконият яратилди. Бу муаммога ечим топиш даражасини янада оширади. Шу йўл билан мурожаатда кўтарилган муаммо муайян ҳудуддаги қайси секторга тааллуқли экани аниқланади. Айни пайтда ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳудудида қандай муаммолар мавжуд эканини онлайн таҳлил қилиш, уларни комплекс ҳал этиш учун яқин ва ўрта истиқболга мўлжалланган аниқ чора-тадбирлар, “йўл харита”лари ишлаб чиқиш имкониятлари кенгаяди.
7.jpg
 
Таъқиб бўлса, тезкор хабар бериш мумкин
 
Виртуал қабулхонадаги яна бир янгилик – мурожаатчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида «Таъқиб ҳақида хабар» модули жорий қилингани бўлди. Агар кимда-ким ариза ёки шикоят билан мурожаат қилгани туфайли таъқибга учрайдиган бўлса, бу ҳақда махсус тугма орқали тезкор хабар бериши мумкин. Бундай хабарлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини жалб этган ҳолда устувор ва тезкор равишда кўриб чиқилади.
9.jpg
 
Мурожаат ва масъулият
 
Энди порталда фуқаролар ўз мурожаатини юборишдан аввал мурожаат юбориш қоидалари билан танишгани ва бу борада қонунда белгиланган масъулияти тўғрисида хабардор эканини тасдиқловчи белги қўяди. Бу мурожаатчиларнинг ҳам масъулиятини оширишга, мурожаат маданиятини юксалтиришга туртки беради.
 
Шу пайтга қадар айрим мурожаатчилар томонидан мурожаат юбориш жараёнида бошқа шахсларга тегишли бўлган ёки умуман мавжуд бўлмаган телефон рақамини кўрсатиш, бошқа фуқаролар номидан мурожаат юбориш ҳолатлари учраб турарди. Ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш муайян вақт ва ресурсларни талаб қилишини, аниқ мақсадсиз мурожаат учун сарфланган вақтни бошқа асосли ариза ёки шикоят устида ишлашга йўналтирган ҳолда муаммони ҳал қилиш фуқаролар учун ҳам, жамиятимиз учун ҳам ҳар томонлама фойдали эканидан келиб чиқиб, янги тизимда мобиль телефон рақамини тасдиқлаш механизми жорий этилди.
 
Бунда мурожаатчи махсус мурожаат шаклига ўз мобиль телефон рақамини киритади. Шундан кейин мурожаатчининг мобиль телефонига бир марталик парол СМС-хабар шаклида юборилади. Натижада ҳам мурожаат аниқлиги ва ишончлилиги ортади, ҳам мобиль телефон рақами тасдиқланади. Бу барча давлат органларининг виртуал қабулхоналари фаолиятига ҳам татбиқ этилади.
8.jpg
Шу пайтгача фуқаролар ва тадбиркорлар ўз мурожаатлари кўриб чиқилишининг жорий ҳолатини исталган вақтда базага махсус рақамни киритиш йўли билан текшириб кўриш имкониятидан фойдаланиб келаётган эди. Янги талқиндаги тизимда мурожаатнинг қабул қилингани ва назоратдан ечилгани тўғрисида тасдиқланган мобиль телефон рақамига СМС-хабарнома юборилиши йўлга қўйилмоқда.
 
Янгиликлардан хабардор бўлиб боринг
 
Виртуал қабулхонанинг янги талқинида давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги фаолияти, ижобий ҳал этилган масалалар, виртуал қабулхона ва Халқ қабулхоналари тўғрисидаги янгиликлар билан янада кенгроқ танишиш имконияти яратилди. Порталга келиб тушган ва кўриб чиқилган мурожаатларнинг умумий сонини, статистик маълумотларни реал вақт режимида кузатиш имконияти мавжуд.
 
Бир сўз билан айтганда, виртуал қабулхонанинг янги талқини жисмоний ва юридик шахсларга самарали ахборот, интерактив хизматларни тақдим этиш билан бирга, фуқароларнинг давлат органлари билан ҳамкорлик механизмларидан фойдаланиш имконияти ва қулайлиги даражаси ошишига хизмат қилади. 
 
Эслатиб ўтамиз, Президент виртуал қабулхонаси дастурий тизимининг янги талқини бир неча соатдан сўнг, яъни 2018 йил 1 февраль соат 00.00 дан бошлаб pm.gov.uz интернет манзилида ишга туширилади.
 
 

Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари бошланади. Қуръон мусобақасининг ўтказилаётган саралаш босқичи Андижон шаҳар “Андижон” тўйхонасидан онлайн олиб берилади.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Азиз Қуръон мухлислари бугун, 1 февраль куни Андижон вилоятининг бир неча туманларида Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичларига оқ фотиҳа берилади. Ушбу вилоятдаги мусобақалар жуда ҳам ўзгача файзу тароватда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Сабаби юртимиздаги энг машҳур қорилар айнан Андижон заминидан етишиб чиққан. Қуръон мусобақасини безаб турган Ҳасанхон қори, Исмоил қори, Абдулбосит қори, Аваз қори ва Муҳиддин қори каби зийнат қорилар мана шу ўлка фарзандларидир.
Қуръон мусобақаси сабаб элимиз қалбига нур кириб келди. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “... Биз Қуръонни шундай нур қилдикки, у билан бандаларимиздан Биз хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилурмиз...» (Шўро сураси, 52-оятидан).
Шубҳасиз, Қуръон сабаб кишиларимиз ҳидоят топмоқда. Барча ҳолатларимизда ҳожатбароримиз бўлган Аллоҳ таоло Қуръон ила бизни тўғри йўлга бошламоқда. Мана шу сабабидан юртимизга Аллоҳнинг раҳмати ва нури ёғилмоқда, десак сира муболаға бўлмайди.
Азиз Қуръон мухлислари, бугун сизлар билан Андижонда бўлиб ўтадиган мусобақаларни бирга-бирга кузатиб борамиз. Нафақат водийда балки бутун Ўзбекистонда қорилар тайёрлашда етакчилик қиладиган Андижон вилоятида жуда ҳам кўп қори ва қориялар рўйхатдан ўтганки, уларнинг сони илк йилдаёқ 1182 нафарни ташкил этди. Шунингдек, айни дақиқадарда вилоятда мусобақага жуда ҳам катта тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилмоқда.
Муҳтарам Қуръон ихлосмандлари, бугун Андижон шаҳридаги “Андижон” тўйхонаси, Андижон вилоят вакиллиги биноси, Олтинкўл тумани “Олтинкўл” жоме масжиди, Избосган тумани “Аҳмадали ҳожи” жоме масжиди, Асака тумани “Холид ибн Валид” жоме масжиди, Шаҳрихон тумани “Намозгоҳ” жоме масжиди, Хўжаобод тумани “Етти чинор” жоме масжиди, Қўрғонтепа тумани “Рамазон қори” жоме масжидида мусобақанинг ҳудудий босқичлари бошланади. Вилоятдаги мусобақа жадвали илова қилинади.
Қуръонга муҳаббатли инсонларни мана шундай шукуҳли лаҳзаларни жонли кузатиб боришга чақирамиз, бизни кузатишда давом этинг.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Янгиликлар

Top