Print this page

Дунё янгиликлари

Францияда мусулмонларга ҳужум қилишни режалаштирган гуруҳ ҳибсга олинди

Франция полицияси босқинчилик ҳаракати содир этишда гумон қилиб 10 нафар ултраўнгчилардан иборат гуруҳ аъзоларини ҳибсга олди. Бу ҳақда «Риа Новости» France Info радиоси хабарига таяниб хабар берди.

Ҳибсга олиш Франциянинг 23-24-июнь кунлари Франциянинг бир нечта шаҳарларида, жумладан Париж регионида ҳам бўлиб ўтди.

Бир қатор ОАВларнинг хабар беришича, ҳибсга олинганлар Франциядаги мусулмонларга нисбатан ҳужум қилишни режалаштирган.



ЎМИ Матбуот хизмати

Read 3013 times