Print this page

Янгиликлар

Динлар ва маданиятлараро мулоқот

Шу йилнинг 12 июль куни Испания пойтахти Мадрид шаҳрида Европа ва Ўрта Ер денгизи минтақасидаги маданиятлар ва динлар ўртасидаги мулоқот соҳасида фаолият олиб бораётган маҳаллий ва халқаро ташкилотлар ва муассасалар йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилиш  Испаниядаги ташқи ҳамкорлик масалалари вазирлиги билан Европа ва Ўрта Ер денгизи маданиятлараро мулоқот бўйича “Аналинд” муассасаси, БМТнинг маданиятларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича вакиллиги, маданиятлар ва динлар ўртасида мулоқотни ташкил этиш бўйича подшоҳ Абдуллоҳ бин Абдулазиз номли халқаро марказ ва Европа Иттифоқи жамияти вакиллиги ҳамкорлигида ўтказилади. ISESCO ташкилоти вакили ҳам иштирок этган ушбу анжуманни ўтказишдан асосий мақсад маҳаллий ҳамда халқаро ташкилотлар ва муассасаларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ҳамкорликдаги режаларини мувофиқлаштириш, Европа ва Ўрта Ер денгизи минтақасида динлар ва маданиятлар мулоқоти соҳасидаги дастурни такомиллаштиришдир.

 

Халқаро алоқалар бўлими

Read 6107 times