Print this page

Янгиликлар

Байтул Ҳаром масжиди ва Мино водийсини қўшимча йўллар боғлайди

Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Ҳаж масалалари бўйича ишчи йиғилишида Байтул Ҳаром масжиди ва Мино водийсини боғловчи қўшимча йўллар қурилиши борасидаги таклиф кўриб чиқилган. Йиғилишда 130 га яқин маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирок этган.
Шунингдек, анжуманда Мино водийсидаги чодирларга совутиш ускуналарини ўрнатиш ва анъанавий чодирлар ўрнига бир тутқучли замонавий, барча зарурий техникалар билан таъминланган чодирларни ўрнатиш масалалари ҳам муҳокама этилган.

Манба:Muxlis.uz

 

Read 4087 times