muslim.uz
ONLINE: Аёл-қизлар мусобақасини жонли кузатинг!
Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг аёл-қизлар ўртасидаги қориялар мусобақаси бир муддат онлайн олиб берилади.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
АҚШ сиёсатчилари Президентимиз ислоҳотларини қувватламоқда
Фред Старр (Fred Starr), Марказий Осиё ва Кавказ институти раҳбари, Вашингтоннинг минтақа бўйича етук мутахассислардан. Старр Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича кўплаб илмий мақолалар ва китоблар муаллифи. Узоқ йиллар давомида АҚШнинг нуфузли илм даргоҳларида дарс берган, жумладан, Жонс Хопкинс университетида. Старр “Афғонистон Марказий Осиёнинг бир қисми ва унинг келажаги шимолдаги қўшнилар равнақи билан чамбарчас боғлиқ”, дея интеграцияга ундаб келади.
Ричард Вайтз (Richard Weitz), Гудзон институти олими, Eвропа, Eвросиё ва Шарқий Осиёдаги сиёсий ва ҳарбий масалалар бўйича эксперт, АҚШ давлат хавфсизлиги билан боғлиқ мавзулар таҳлилчиси. Вайтз Россия, Хитой, Эрон ва АҚШ ташқи сиёсати ҳақида ўнлаб мақолалар ёзган. Марказий Осиё Ғарб учун стратегик жиҳатдан қанчалик муҳим эканига урғу бериб келади. Вайтз Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда бир неча бор сафарда бўлган.
Шон Робертс (Sean Roberts), Жорж Вашингтон университети профессори, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлигида ишлаган, хусусан, Марказий Осиёдаги лойиҳалар амалиёти билан шуғулланган. Сиёсий-ижтимоий мавзуларда илмий ишлари билан танилган минтақашунос. Eвроосиё ва Хитой ҳамда туркий халқлар ҳаёти унинг асосий эътиборида. Ўзбекистонга яқинда сафар қилиб, бугунги муҳит билан танишган.
Себастиян Пейруз (Sebastien Peyrouse), Жорж Вашингтон университети профессори, Француз тадқиқотчиси, сиёсат ва тараққиёт масалаларини ўрганади. Пейруз Ўзбекистон ва қўшни давлатлардан изланишлар олиб борган. Минтақа ҳақида ўнлаб илмий-таҳлилий мақолалар ёзган. Марказий Осиё қаторида Кавказдаги вазиятга ҳам қизиқади. Геосиёсат, мафкура, дин ва таълим Пейрузнинг диққат марказида.
Навбаҳор Имомова, "Америка Овози" тележурналисти, узоқ йиллардан бери АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсати ва минтақа билан алоқаларини ёритиб келади. Вашингтонда танилган ўзбек мутахассис. Касбий фаолиятини Ўзбекистонда бошлаган. Ҳиндистон ва АҚШ университетларида журналистика соҳасида ўқиган. Гарвард университетининг давлат бошқаруви бўйича Жон Кеннеди номидаги олий мактабини битирган.
Жон Ҳербст (John Herbst), 2000-2003 йилларда АҚШнинг Ўзбекистондаги, 2003-2006 йилларда эса Украинадаги элчиси бўлган. Ҳозирда у Атлантика Кенгашида eтакчи эксперт, истеъфодаги дипломат. Вазифаси Eвроосиёдаги сиёсий динамикани таҳлил қилиш ва АҚШ ҳукуматига маслаҳат бериб туриш. Собиқ иттифоқ бўйича катта тажрибага эга арбоб саналади.Адлия вазирлиги мулоқотга чақирмоқда
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор, ишончли маълумотлар билан танишиб бориш истагида бўлсангиз Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифа ва каналларига аъзо бўлинг:
Фоторепортаж: “Қосим шайх” мажмуаси таъмирланмоқда
Навоий вилояти Кармана шаҳридаги нодир меъморий ёдгорлик – “Қосим Шайх” мажмуаси 500 йиллик тарихга эга. Айни пайтда мазкур маданий мерос объектида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мажмуанинг зах тортиб, емирилишига сабаб бўлаётган ер ости сувларини бинодан узоқлаштириш мақсадида ҳудудда 4-5 метр чуқурликдаги ҳовуз барпо этилди. Ҳовузда тўпланган сув Касаба каналига чиқариб юборилади. Шунингдек, мажмуа пойдеворини мустаҳкамлаш, иморатнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган ғиштларини алмаштириш, атрофни ободонлаштириш ишлари ҳам уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.



Дунё талабгори бўлманг
Мўмин доимо Аллоҳнинг ибодати ила банд бўлиши, Унинг раҳматидан умидворлик ва азобидан хавфда яшамоғи лозим.
Хадиси қудсийда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар. Аллоҳ таоло деди: “Эй дунё менга хизмат қилганга сен ҳам хизмат қил, сени орқангдан чопганни чарчатиб ҳалдан тойдир”.
Ким дунё билан банд бўлиб, охиратдан ғафлатда бўлса, унинг ортидан зир югуриб, охир оқибат ҳолдан тойиб чарчайди. Кимки Аллоҳнинг тоати билан машғул бўлса, тақвони лозим тутса, вафотидан кейин унга тайёрлаб қўйилган мукофотларни кўриб мамнун бўлади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур» (Талоқ сураси, 2-3-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: Аллоҳ таоло айтади: “Эй Одам боласи, ибодатда бўл. Шунда қалбингни бойликка тўлдираман ва фақирлигингни кетказаман. Акс ҳолда қўлингни иш билан банд қилиб қўяман ва фақирлигингни кетказмайман!” (Имом Термизий ривояти).
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Дунё севгисини кабира гуноҳлар қатори кўрмаган кишидан ҳайрон бўлганимчалик бошқалардан ҳайрон бўлмаганман. Аллоҳга қасамки, дунё севгиси гуноҳи кабиралардан ҳам каттароғидир. Ахир барча катта гуноҳлар дунёга муҳаббат туфайли эмасми?!
Авазхўжа Бахромов
Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота” жоме масжиди имом-хатиби
ЎМИ Матбуот хизмати


