muslim.uz

muslim.uz

Татаристоннинг Елабуга туманида истиқомат қилувчи пенсионер Марсел Сарваров Набережние Челни шаҳридаги масжид қурилиши учун ярим миллион рубл хайрия қилди. Бу ҳақда islam.ru автошаҳар ахборот сиёсати ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Римма Мухаметзянованинг Телеграм-каналига таъниб маълум қилди.
AиФ газетасининг ёзишича, нафақахўр Марсел Сарваров автошаҳарга келиб, масжид қаердалигини сўраган, уни топганидан сўнг яхшилаб кўздан кечириб, масжидга моддий ёрдам беришга ваъда берган.
Кечга яқин эса масжид фондига ярим миллион пул келиб тушган.
Умуман олганда, масжид қурилиши фонди 17 миллион рублдан ортиқ маблағ билан тўлдирилди. Маблағларни Челни аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари хайрия қилмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Фаластиннинг Ғазо секторида истиқомат қилувчи 13 ёшли Жани Aдҳам Наим Aшоурга Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиши учун бор-йўғи бир ой керак бўлди.

Яқинда“Иқро Қуръон” хайрия институти томонидан ташкил этилган тантанали маросимда маҳаллий уламолар уни катта муваффақияти учун тақдирлашди.
Жанининг бу муваффақияти ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди.

الخميس, 18 آب/أغسطس 2022 00:00

Суннатни қабул қилиш ва рад этиш

Шайх Салоҳ Aбулҳож ҳафизаҳуллоҳ

 

Марказ фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг олдига қўйилган вазифаларни сифатли ва талаб даражасида бажариш учун муносиб шарт-шароитларни яратиш борасида ҳукуматимиз, шахсан, Президентимиз томонидан  доимий ғамхўрлик ва эътибор қаратиб келинмоқда.

2021 йил 16 июль куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5186-сонли ҳамда 2022 йил 10 февралдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-126 – сонли қарорлар ана шу эътиборнинг яққол мисолидир.

Марказ жамоаси мазкур қарорлар ижросини самарали амалга ошириш ҳамда Марказ илмий концепциясини амалиётга тадбиқ этиш борасида изчил фаолият олиб бормоқда. 

Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида белгиланган барча йўналишларда самарали натижаларга эришилди.

Айниқса, жорий йилнинг 8 апрель куни Давлат раҳбарининг Марказ қурилиши майдончасига навбатдаги ташрифи ҳамда у ерда билдирган фикр ва мулоҳазалари, топшириқлари муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Ташриф давомида Ислом цивилизацияси маркази музейи таркибида шакллантирилаётган “Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс” бўлим тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Бўлимда бой ва узоқ асрларга тақаладиган тарихимиз, дин ва илмда мактаблар яратган боболар мероси, маърифатчи аждодларимиз, муфтийлар сулоласи тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган концепция бўйича ўз таклифларини билдирди.

Марказ таркибида барча тиллар бўйича салоҳиятли таржимонлар тайёрлаш бўлимини ташкил этиш таклифининг давлат раҳбари томонидан маъқулланиши ташрифдаги энг муҳим ўринлардан бири десам, муболаға бўлмайди. Чунончи, республикамизда ушбу йўналишда етук таржимонларга эҳтиёж катта.

Ташриф жараёнида давлатимиз раҳбари Марказнинг янги янада муҳим вазифаларини белгилаб, шундай деди: “Бу марказ халқимизнинг маънавий ва маърифий қудрати тимсоли бўлиб қолади”.

Ўтган  давр мобайнида Марказ илмий ходимлари томонидан Марказ музейининг 9 та бўлими экспозициясини шакллантириш бўйича жами 866 та экспонат, 162 та мультимедиа маҳсулотининг рўйхати тўлиқ шакллантирилди. Музей фондидаги тарихий  ашёлар, муляжлар, экспонатлар жами сони 452 тага етказилди.

 Марказ концепциясидан келиб чиқиб, бинонинг ташқи безакларида фойдаланиладиган жами 66 та хаттотлик ёзуви матнлари таёрланди.

Қуръони карим бўлими экспозициясида намойиш қилинадиган 28 та нодир қўлёзмаларидан иборат Қуръони карим коллекцияси шакллантирилди.

Ушбу коллекция яқинда яна бир ноёб нусха билан бойитилди. Машҳур хаттот Ҳабибулла Солиҳ томонидан кўчирилган Усмон Мусҳафининг ўзига хос нусхаси Марказ фондига тақдим этилди.

       Марказ кутубхонаси фонди жами 515 419 та ёзма манба, замонавий нашр ва электрон нусхадаги манбалар билан бойитилди. Жумладан, ҳозирда Марказ фондининг ёзма манбаларидан 465 та қўлёзма, 623 та тошбосма, 19 415 та замонавий нашрлар ҳамда 494 916 та электрон нусхадаги манбаларни ташкил этади.

Республика фондларида сақланаётган 106 минг 525 та ёзма манбалар тўғрисида маълумотлар базаси яратилиб, уларнинг илмий таҳлили асосида 50 минг 795 та манбаларнинг реестри (паспорти) тайёрланди.

“Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” ғоясини ва буюк аждодларимиз илмий-маънавий, диний-маърифий меросини тарғиб қилиш, янги юксалиш даври ютуқларини илмий асосда кўрсатиб бериш мақсадида республика телеканалларида “Ислом цивилизацияси маркази: шонли тарихдан буюк келажак сари” туркум кўрсатувининг 10 та сони, марказ фаолиятига оид 3 та кўрсатув, 21 та интервью, 4 та видеоролик намойиш этилди, 2 та мақола чоп этилди, 20 дан ортиқ маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирлари, 2 та маҳаллий (Фарғона ва Қашқадарё вилояти) ва 1 та халқаро (Туркия Республикаси) тақдимот ва фотокўргазма, 2 та матбуот анжумани, 1 та брифинг ва 1 та пресс тур ташкил этилди.

“Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” китоб-фотоальбомини тўрт тилда (ўзбек, рус, араб ва инглиз)ги нашрини тайёрлаш бўйича ижодий гуруҳ шакллантирилди. Ҳозирда ижодий гуруҳ томонидан фотоальбомнинг ўзбек тилидаги матни тайёрланди.

Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик”, “Жаҳолатга қарши маърифат” каби мавзуларда жами 15 дан ортиқ маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирлари, тақдимотлар ва кўргазмалар ташкил этилди.

“Аждодлар мероси — ибрат ва тарбия манбаи” шиори остида Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда 10 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Марказ ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси майдонида, очиқ осмон остида биринчи бор “Китоб–камолот калити” илмий‐маърифий китоблар кўргазмаси ва савдоси ўтказилди. Кўргазма ва савдода юртимиздаги нашриётлар, босмахоналар ва китоб дўконлари илмий, маърифий ва бадиий китоблари билан иштирок этди.

Китоб кўргазмаси ҳамда китобхонлик тадбирларининг узвий давоми сифатида Марказ илмий ходимлари томонидан Фарғона водийси ва Қашқадарё воҳасида ушбу тадбирлар муваффақиятли давом эттирилди.

Ташкил этилган барча тадбирлар ОАВ томонидан мунтазам ёритиб борилди.

1 – 10 июнь кунлари Марказ илмий ходимлари томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (ИРСИКА) ҳамда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳамкорлигида Туркиянинг Стамбул ва Анқара шаҳарларида "Ўзбекистон - Ислом цивилизацияси маркази ва Янги Ўзбекистон" мавзуларида Марказ тақдимоти ва фото кўргазмаси ташкил этилди.

Марказ фондидаги 4923 та китобдан иборат “Шарқ ва Ғарб” нодир китоблар коллекциясининг фихристи ўзбек, рус, инглиз, араб ҳамда француз тилларига таржима қилинди ва 4 та жилди нашрдан чиқарилди.

Қатар миллий кутубхонасида сақланаётган 19 351 та электрон манбалардан 620 дона қўлёзма, тошбосма асарлар, 200 дона хариталар, 615 та фотоҳужжатлар Марказ электрон кутубхона фондига киритилди. Уларнинг рўйхатини шакллантириш жараёни давом этмоқда.

Марказ қошида "Алломалар мероси" ўқув маркази ташкил этилди. Ўқув марказининг жами 12 та филиали фаолият юритмоқда. Бугунги кунга қадар 1251 нафар тингловчи битириб чиқди, 1321 нафар тингловчи ўқув-курсларига қатнашмоқда. Ўқув марказда араб тили, хаттотлик, Қуръони каримни ўрганиш бўйича дарслар йўлга қўйилган. Ўқув жараёнига соҳанинг тажрибали олимлари, педагоглари ва мутахассислари жалб қилинди, ўқув курслари юқори савияда ташкил этилди.

Марказ томонидан 21 та хорижий ташкилот билан ҳамкорлик ўрнатилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида, Ўзбекистон тарихига оид манбаларнинг рўйхати шакллантирилди, 120 мингдан ортиқ манбаларнинг электрон нусхалари ва 4 та манбанинг факсимиле нусхаси олинди.

Марказ олдига қўйилган вазифаларни ўз муддатида ва самарали таъминлаш учун Марказ жамоаси бор имконият ва салоҳиятини ишга солиб, келгусида юртимиз алломалари илмий меросини муносиб сақлаш ва тадқиқ қилиш борасида ўз фаолиятларини изчил давом эттирадилар, деб ишонч билдириб қоламан.

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top