muslim.uz
Расман: Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель куни нишонланади
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
يعد تحسين قراءة الطلاب وتحدثهم باللغة العربية - وظيفة مهمة
قام رئيس إدارة مسلمي أوزبكستان وسماحة المفتي نورالدين داملا اليوم 15 أبريل من العام الجاري بزيارة للمدرسة المتوسطة الاسلامية بإسم "سيد محي الدين المخدوم" الواقعة في مدينة أنديجان خلال جولة المناطق بالوادي.
ورافق المفتي خلال الزيارة رئيس الائمة والخطباء لمحافظة أنديجان ميرزامقصود داملا عليموف ومدير المدرسة رستم جان داملا محمودوف .
واطلع سماحة المفتي على أنشطة المدرسة المتوسطة الاسلامية بإسم "سيد محي الدين المخدوم" والظروف التي تم توفيرها للمدرسين والطلاب ،
وعلى وجه الخصوص قاموا بتفقد الفصول الدراسية وعمليات الدرس وأعمال البناء والإصلاح المخطط لها.
وإجتمع المفتي خلال الزيارة مع طلاب المدرسة. وأكد خلال اللقاء على أن الطالب يجب أن يكتسب تمامًا كل معرفة العلوم وأن يسعى جاهداً ليصبح عالمًا ناضجًا في المستقبل. كما أجرى سماحة المفتي جلسة أسئلة وأجوبة مع الطلاب حول اللغة العربية والفقه. لقد أسعد ذكاء الطلاب في هذه المعرفة الجميع .
بعد ذلك ألقى سماحة المفتي المحاضرة العلمية حول وضع المعلم والطالب في المؤسسة التعليمية. وفيه شرح عن المصاعب التي يجب تحملها في السعي وراء العلم والمعرفة وكيفية اكتساب الزينة من خلال عمل الطالب لعلمه و رتب أهل العلم واحترام المعلم وكيفية الازدهار بالمثابرة على العلم والمعرفة بالآيات الكريمة من القرآن الكريم والأحاديث النبوية والأمثلة من حياة العلماء. كما أعرب سماحة المفتي عن توصياته وآرائه بشأن مواصلة تطوير المدرسة المتوسطة الاسلامية و دعاالله بدعاء الخيرعلى حق الأساتذة والطلاب.
للعلم أكثر من 170 طالبا يدرسون حاليا في مدرسة "سيد محي الدين مخدوم" المتوسطة الإسلامية الخاصة. ويتم تدريسهم من قبل 42 معلمًا مؤهلًا.
الخدمة الصحفية بإدارة مسلمي أوزبكستان
محاضرات علمائنا موضع تقدير
أن نلتقي ونتحدث مع مواطنينا في خارج الوطن وأن نستمع إلى مشاكلهم والإجابة على أسئلتهم إنها المكافأة والاجورالعظيمة.
التقى رئيس الائمة والخطباء لمدينة طشقند عبد القهار داملا يونسوف مع 200 من مواطنينا في مركز شونغجو الإسلامي الواقع في مدينة سيول بجمهورية كوريا الجنوبية وألقى عليهم المحاضرات الجميلة عن "الاعتقاد بلا مذاهب الضال" و "فضائل رمضان و ليلة القدر."
في الوقت نفسه قدموا الإجابات مفصلة على أسئلة مواطنينا.
تستمر سفرالأستاذ عبد القهار داملا إلى جمهورية كوريا.
خدمة الصحافة لموقع "مسلم شاش اوز- MuslimShoshuz "
Улуғ кечада Аллоҳнинг байтида туриб қилинган дуолар ижобат бўлсин!
Яқиндагина интиқлик ила кутганимиз Рамазон поёнига ҳам етиб бормоқда. Бу муборак ойнинг илк кунидан бошланган хатми Қуръонлар улуғ кечада итмомига етди.
Юртимизнинг 1500 дан зиёд масжидларида, жумладан, Фарғона вилоятидаги 194 та жомеда ўтказилган хатми Қуръонлар Қадр кечасида ниҳояланди. Юртимиз бўйлаб бир вақтда якунланган Каломуллоҳ хатми сўнгида мўмин-мусулмонлар бир пайтнинг ўзида дуога қўл очдилар. Уламолар, аҳли илмларнинг маърифий суҳбатлари буюк кечанинг файзига файз қўшди. Хатми Қуръонларнинг 27 кунлик тажрибасидан ёшу қари бирдек қувонгани, халқимизга бу тадбир манзур бўлганини изҳор қилмоқдалар.
Кўзларда ёш, қалблар Аллоҳга боғланган ҳолда дуога кўтарилган қўллар ила мўмин-мусулмонлар ватани ва дини ривожи, халқи ва оиласи фаровонлиги, икки дунё саодатини сўраб илтижо қилдилар. Илоҳо, улуғ кечаларда Аллоҳнинг байтида туриб қилинган дуолар ижобат бўлсин!
Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Рўза фитр хато ва нуқсонларимизга каффорат бўлади
Юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик, тўкинлик ва фаровонлик боис Рамазон ойи рўзасини чиройли адо этиб келяпмиз. Муқаддас Рамазон ойида мўмин-мусулмонлар ўзини наинки емоқ-ичмоқдан, балки ёмон сўзларни эшитишдан, ғийбат ва фаҳш сўзларни гапиришдан, гуноҳга бошловчи ҳолатларни кўришдан тиймоғимиз керак.
Ушбу муборак ойда ҳар қандай яхши бўлмаган ишлардан тийилмоғимиз, фақат савоб ишларнинг бошини тутмоғимиз лозим. Шундагина Рамазон ойи амалларини бекму кўст бажарган бўламиз. Шу бир ой ичида кимки ўзини яхшиликка бахшида этса, йил давомида у кишини эзгу ишлар тарк этмайди. Аслида ушбу муборак ойнинг ҳар бир куни байрам ҳисобланади. Чунки Сарвари коинот Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) айтганларидек, рўзадорга иккита хурсандчилик бор – бири ифтор вақтида, яна бири Аллоҳга рўбарў бўлганда.
Қолаверса, эзгу ишлар бешиги бўлмиш Рамазон ойини ҳақиқий меҳр-оқибат даври десак, асло муболаға бўлмайди. Ифторлик баҳона кўпчилик қариндош-уруғлар бир-бирларини йўқлайди, кексаларнинг ҳолидан хабар олинади. Шунингдек, ушбу ойда шариатимизда жорий қилинган рўза фитри борки, ушбу амал бандалар ўртасидаги эзгулик, меҳр-оқибат ришталарини янада мастаҳкамлайди.
Рўза фитр – ўзи нима? Улуғ Рамазон ойида барча инсонлар ўзидаги қусурлардан холи бўлишга интилади. Чунки барча шайтонлар бу ойда занжирбанд этилиб, одамни қинғир ишларга жалб этолмайди. Шунинг учун ҳам мусулмонлар ўзгача салоҳиятда бўладилар. Лекин инсон қалбида ёлғиз Шайтон қолади ва мусулмонлар рўзанинг шартларини бажаришида хатоликларга йўл қўйиши учун бор кучини сарфлайди. Шуни алоҳида айтиш жоизки, иродаси кучли одам рўзани чиройли адо эта олишга қурби етади.
Аммо ожиз банда хатоликлардан холи эмас. Шу маънода рўза-фитр билиб-билмай содир этган айб-нуқсонларимизни ювиш учун бериладиган садақадир. Фитр садақаси ойнинг охирги ҳафталарига бориб (ҳайит намози ўқилгунга қадар) берилади, бандачилик билан йўл қўйган хато ва нуқсонларимизга каффорат бўлади. "Мухтасари виқоя"да баён қилинишича, фитр садақаси учун моли нисобга етган озод мусулмон ярим соъ (икки килограмм) буғдой ёки майиз ёхуд уларнинг қийматини садақа қилиши вожиб бўлади.
Фитр садақаси вожиб бўлган киши ўзи учун ва балоғатга етмаган фарзандлари учун ҳам уни беради. Фарзандлар балоғатга етгандан сўнг ўзларига вожиб бўлади. Агар мўмин кишининг хотини ва балоғатга етган фарзандлари бой бўлса, рўза фитрни уларнинг ўзлари тўлайди, фақир бўлса, фитр садақаси зиммаларидан соқит бўлади.
Фитр садақасини бериш Ҳайит куни тонг отганда вожиб бўлади, аммо аввалроқ берилиши ҳам жоиздир.
“Ибодати исломия"да "Фақир киши ҳам фитр садақасини берса, савобга эга бўлади", дейилган. Лекин шу ўринда унутмаслигимиз жоизки, фақир киши фитр садақасини бериш вожиб, деган кимса гуноҳкор бўлади.
Фитр садақаси моли нисобга етмаган ака-укаларга, опа-сингилларга, қўни-қўшниларга, қариндош-уруғларга ва бошқа моддий ёрдамга муҳтож оилаларга берилгани маъқул.
Яратган тутаётган рўзаларимизни мақбули ибодатлардан қилсин, ўзининг ҳифзу ҳимоятидан бенасиб этмасин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.
Мирзамақсуд АЛИМОВ,
Андижон вилояти бош имом-хатиби.
ЎзА