Қуръони карим

Қуръони каримнинг муборак исмлари

Қурон. Қуръон каримда энг кўп зикр этилган, инсонлар тилида ҳам энг кўп талаффуз қилинадиган ва унинг бошқа исмларига нисбатан энг машҳур номи сифатида Қуръон ишлатилади. Қуръон лафзи ўттиз икки суранинг эллик олтита оятида келган. Жумладан, Юсуф сурасининг 2-оятида Аллоҳ таоло ўзининг каломи Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

Фурқон. Ал-Фурқон “фарқ” сўзидан олинган бўлиб, ҳақ билан ботилни, ҳидоят билан залолатни, ҳалол билан ҳаромни ажратиб берувчи китоб, деганидир. Аллоҳ таоло ўзи нозил қилган барча китобларини “Фурқон”, деб атайди. Қайси бир китобда фурқонлик хусусияти бўлмаса, унинг илоҳий моҳиятига путур етган, инсон тарафидан ўзгартирилган ёки ёзилган оддий китоб бўлиб қолади.

Қуръони каримда Бақара сурасининг 185-оятида, Оли Имрон сурасининг 3-оятида ҳамда Фурқон сурасиниг 1-оятида Қуръоннинг Фурқон номи зикр этилади.

Бурҳон. Бу сўз ҳужжат, далил ва исбот деган маъноларни англатади. Аллоҳнинг бирлиги, каломининг ҳар бир сўзи ва жумласи мўъжиза, унинг илоҳий калом эканлигининг исботидир. Шунингдек, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўзларига буюрилган пайғамбарлик вазифани тўла адо этганликларини ҳамда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан олдин ўтган пайғамбарларнинг ҳақ пайғамбар эканликларини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Ушбу бурҳон Ислом икки дунё саодатига элтувчи дин эканлигининг бурҳонидир. Аллоҳ Ўз бандаларига раҳим этиб, уларга икки дунё бахтига эришиш дастури қилиб нозил этган бу Қуръон аниқ нурдир

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Read 7315 times
Top