muslimuz
"Пешқадам карвони" лойиҳаси доирасида "Ўтмиш, бугун ва келажак" сарҳисоб тадбири ўтказилди
2 июн куни Тошкентда "Пешқадам карвони" лойиҳаси доирасида "Ўтмиш, бугун ва келажак" сарҳисоб тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда устозлар, ёзувчилар, матбуот ходимлари, лойиҳа аъзолари ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.
Анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланиб, сўнгра хайрли дуолар қилинди.
Кейин ушбу лойиҳа билан танишув видеоролиги тақдим этилди.
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий меросини юртимиз бўйлаб ва бутун дунёдаги ўзбекзабон мусулмонларга тарқатишни мақсад қилган «Пешқадам карвони» лойиҳаси 2 йил аввал Muslimaat.uz сайти, Bintu Sodiq ижтимоий-маърифий канали раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан йўлга қўйилган.
Беш йўналишда иш олиб бораётган лойиҳада барча иштирок этиши мумкин. Йўналишлар китобхонликни тарғиб қилиш, турли соҳаларда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарлари юзасидан илмий ишлар ёзишни қамраб олган.
Тадбирнинг асосий қисмида китобхонликни тарғиб қилиш йўналишидаги ишлар сарҳисоб қилиниб, ташриф буюрган устоз ва азиз меҳмонларнинг лойиҳа ҳақидаги нутқлари тингланди.
Республиканинг турли ҳудудларидаги лойиҳа билан ҳамкорликда очилган кутубхоналарда йил давомида 25 та китобхонлик марафонлари ўтказилди.
Йил давомида эълон қилинган "Кутубхонангиз билан ўрнак бўлинг", "Китобхонлик тадбири ташкил этиш" танловлари ҳамда "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ китобларида Рамазон ойи фазилатлари ва рўзага доир масалаларнинг ёритилиш таҳлили" мавзусидаги мақолалар танлови ғолиблари, самарали фаолият олиб борган аъзолар, лойиҳанинг энг фаол ходимлари тақдирланди.
Бақиъ қабристонига дафн қилинганлар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларидан Бақиъ қабристонига дафн қилинганлар.
Иброҳим ибн Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Фотима розияллоҳу анҳо бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Зайнаб розияллоҳу анҳо бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Руқайя розияллоҳу анҳо бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Умму Кулсум розияллоҳу анҳо бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо
Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо
Ҳинд бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳо, Умму Ҳабиба
Ҳинд бинти Абу Умайя, Умму Салама розияллоҳу анҳо
Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо
Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо
Софийя бинти Ҳуййи розияллоҳу анҳо
Жувайрия бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо
Софийя Умму Зубайр бинти Абдулмутталиб розияллоҳу анҳо
Райҳана бинти Шамун розияллоҳу анҳо
Мориятул Қибтийя розияллоҳу анҳо
Ҳалима ас-Саъдийя розияллоҳу анҳо
Умму Руммон розияллоҳу анҳо Оиша розияллоҳу анҳонинг оналари
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу
Абу Суфён Сахр ибн Харб Абу Муовия розияллоҳу анҳу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайноталари.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб ал-Қуроший розияллоҳу анҳу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жиянлари Жаъфарнинг ўғли, Ҳабашистонда туғилган биринчи чақалоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ичида энг машҳурлари:
Саъд ибн Абу Ваққос ал-Қуроший аз-Зуҳрий розияллоҳу анҳу
Саид ибн Зайд ибн Нуфайл ал-Қуроший розияллоҳу анҳу
Абдураҳмон ибн Авф ал-Қуроший аз-Зуҳрий розияллоҳу анҳу
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу
Усмон ибн Мазъун ал-Қуроший розияллоҳу анҳу
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
Абдуллоҳ ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳу
Убай ибн Кааъб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу
Абу Ҳурайра ад-Давсий розияллоҳу анҳу
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу
Асад ибн Зурората ал-Ансорий розияллоҳу анҳу
Арқам ибн Абу Арқам Абду маноф ал-Қуроший розияллоҳу анҳу
Жобир ибн Абдуллоҳ Абу Абдураҳмон розияллоҳу анҳу
Ҳассон ибн Собит ал-Ансорий Абул Валид розияллоҳу анҳу
Саъд ибн Молик Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу
Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу
Суҳайб ибн Санон ал-Румий розияллоҳу анҳу
Умму Сулайм бинти Малҳан розияллоҳу анҳо, Анас розияллоҳу анҳунинг оналари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қолган саҳобаларидан Бақиъга дафн қилинганлари:
Авс ибн Собит ибн Мунзир ал-Ансорий розияллоҳу анҳу
Авс ибн Ховала ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий розияллоҳу анҳу
Жаббар ибн Сахр ал-Ансорий розияллоҳу анҳу
Жубайр ибн Мутим ал-Қуроший розияллоҳу анҳу
Ҳорис ибн Хузайма розияллоҳу анҳу
Ҳаким ибн Ҳизом ибн Хувайлид розияллоҳу анҳу
Ҳажжож ибн Илота ас-Суламий Абу Муҳаммад розияллоҳу анҳу
Ҳотиб ибн Абу Балтаъа ал-Лахомий Абу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу
Ҳувайтиб ибн Абдулуззо ал-Қуроший розияллоҳу анҳу
Хаббоб Утба ибн Ғазвон Абу Яҳё розияллоҳу анҳу
Хуфаф ибн Айман ал-Ғифорий розияллоҳу анҳу
Хувайлид ибн Амр Абу Шурайҳ ал-Хузаий розияллоҳу анҳу
Хаввот ибн Жубайр Абу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний Абу Абдураҳмон розияллоҳу анҳу
Салама ибн Салома ибн Вақш ал-Ансорий розияллоҳу анҳу
Салама ибн Акваъ Абу Муслим розияллоҳу анҳу
Саҳл ибн Баёз розияллоҳу анҳу
Саҳл ибн Саъд ас-Саъдий ал-Ансорий Абул Аббос розияллоҳу анҳу
Саҳл ибн Абу Ҳасма Абу Абдураҳмон розияллоҳу анҳу
Саиб ибн Язид ал-Киноний розияллоҳу анҳу
Суҳайл ибн Байзо ал-Қуроший Абу Умайя розияллоҳу анҳу
Суҳайб ибн Санон ал-Румий розияллоҳу анҳу
Абдуллоҳ ибн Баҳийна розияллоҳу анҳу
Абдуллоҳ ибн Собит ал-Ансорий Абу Рабиъ розияллоҳу анҳу
Абдуллоҳ ибн Ғосил Абу Ҳанзала розияллоҳу анҳу
Абдуллоҳ ибн Каъб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу
Амр ибн Абу Сарҳ ал-Қураший Абу Саид розияллоҳу анҳу
Амр ибн Умайя аз- Зомарий розияллоҳу анҳу
Амр ибн Ҳазм ибн Зайд розияллоҳу анҳу
Уқба ибн Амр Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳу
Қайс ибн Саъд ибн Убода ал-Ансорий Абу Амр розияллоҳу анҳу
Каъб ибн Молик ал-Ансорий Абу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу
Каъб ибн Ужара ибн Умайя ал-Ансорий розияллоҳу анҳу
Кулайб оталарини исми келмаган розияллоҳу анҳу
Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий Абду Абдураҳмон розияллоҳу анҳу
Муҳаммад ибн Абу Жаҳм ибн Хузайфа розияллоҳу анҳу
Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазм ал-Ансорий Абу Абдулмалик розияллоҳу анҳу
Муҳаммад ибн Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу
Муоз ибн Ҳорис ал-Ансорий розияллоҳу анҳу
Молик ибн Амр ибн Атик розияллоҳу анҳу
Молик ибн Рабиъа ал-Ансорий розияллоҳу анҳу
Муғира ибн Ахнас ас-Сақофий розияллоҳу анҳу
Маъқил ибн Синон ал-Ашжаий Абу Абдураҳмон розияллоҳу анҳу
Махрома ибн Навфал ал-Қуроший розияллоҳу анҳу
Миқдад ибн Асвад ал-Ҳазромий Абу Маъбад розияллоҳу анҳу
Маъмур ал-Хосий розияллоҳу анҳу
Навфал ибн Муовия ад-Дайлий розияллоҳу анҳу
Ҳинд ибн Ҳорис ал-Асламий розияллоҳу анҳу
Абу Шурайҳ ал-Каъбий ал-Хузоий розияллоҳу анҳу
Абул Юср ал-Ансорий розияллоҳу анҳу
Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу
Сабиату бинти Ҳорис ал-Асламий розияллоҳу анҳо
Обид Тошқандий
- “Сияр Аъламу ан-Нубало” Имом Шамсиддин аз-Заҳабий
- “Усдул Ғоба фий маърифати ас-Саҳоба” Ибн Асир
- “Истиъаб” Ҳофиз, имом Ибн Абдул Барр
Икки муқаддас масжид тезюрар поездининг ташиш қобилияти оширилди
Саудия Темир йўллари ташкилоти Ҳаж зиёрати олдидан "Икки муқаддас масжид" тезюрар поездининг ташиш қобилиятини 100 минг ўринга оширишини маълум қилди. Бу ҳақда IQNA Arab Business агентлигига таяниб хабар берди.
САП ушбу рақамнинг қўшилиши билан бу йўналишдаги умумий йўловчи сиғими жорий йилда 1,6 миллион йўловчига етишини айтди.
Икки Муқаддас Масжид тезюрар темир йўли Жидда (Сулаймония) асосий бекати, Жиддадаги Малик Абдулазиз халқаро аэропорти ва Малик Абдуллоҳ иқтисодий шаҳрини ўз ичига олган бешта бекат орқали ўтиб, Макка ва Мадина шаҳарларини боғлайди.
Икки Муқаддас масжид поездларидаги ўриндиқларнинг кўпайиши бу йил Ҳаж мавсумида ҳожиларни олиб кетаётган рейслар сони сезиларли даражада ошгани билан боғлиқ.
Жорий йилда парвозлар сони ўтган йилга нисбатан 430 рейсга кўпайиши кутилмоқда. Икки Муқаддас Масжид тезюрар темир йўли соатига 300 км тезликка эга бўлган дунёдаги ўнта тезюрар поездлардан бири бўлиб, 35 та поезддан иборат ва ҳар бир вагон 417 ўриндиқдан иборат.
Ушбу электропоезд ноль углерод чиқиндилари билан экологик жиҳатдан ҳам мос келади. У муқаддас Макка ва Мадина шаҳарлари орасидаги масофани 2 соату 10 дақиқада босиб ўтади.
Саудия Арабистони расмий ахборот агентлиги (WАS) "Икки муқаддас масжид" поездини ўз дизайнида Мадина мунавара ва Макка муккарама тарихий жойларидан илҳом олиб, мамлакат ва Яқин Шарқдаги энг йирик транспорт лойиҳаси сифатида таърифлайди.
2009 йилда бошланган лойиҳа 2018 йилда Жидда шаҳрида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд томонидан очилган ва ҳар йили 60 миллион йўловчига хизмат кўрсатишни мақсад қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Саудия нашри: Ўзбекистонлик ҳожиларнинг ибодати мукаммал бўлиши учун қандай хизматлар кўрсатилмоқда?!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари икки мамлакат ўртасидаги турли соҳалардаги алоқалар ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар. Хусусан, Саудия Aрабистони ҳожиларнинг улуғ ибодатни осон ва қулай суратда бажаришига кўмаклашиш борасидаги хизматларни такомиллаштиришга катта аҳамият қараётганини эътироф этди.
Муфтий ҳазратлари ҳаж зиёратчиларига ибодатларини бажариш учун кўрсатилаётган хизматлар хилма-хиллигига эътибор қаратиб, уларнинг Макка ва Мадинага сафарларини кўплаб дастур ва ташаббуслар билан бойитилгани ҳақида бундай деди: "Аллоҳнинг меҳмонларига кўрсатиладиган хизматлар натижасида тараққиёт, фаровонлик ва ривожланишга эришилмоқда".
Шайх ҳазратлари ҳожилар ва улар учун масъул бўлганларга ҳар йили барча ҳудудларда кўплаб хизмат, имконият, лойиҳа ва қулайликларни кўриб, хурсанд бўлаётганини қўшимча қилдилар.
Диний идора раиси ўзига ҳамроҳлик қилган делегация билан ўзбекистонлик ҳожиларнинг Мино ва Aрафотдаги манзилгоҳларига амалга оширган ташрифларидаги суҳбатида Саудия Арабистони Подшоҳлиги раҳбарияти ва мутасаддиларга ҳожиларнинг осойишталигини таъминлаш, уларга тоат-ибодатларини иймон ва ихлос билан мукаммал бажаришларида кўрсатаётган хизматлари учун ташаккур ва миннатдорчилигини изҳор этдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом университети ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқ барча делегацияси аъзолари ибодатларини тинч ва хотиржам адо этиш учун ҳожиларга қулайлик яратиш мақсадида юқори даражадаги тайёргарлик ва барча ёрдам кўрсатиш воситаларидан мамнун бўлганини таъкидлади.
Маккаи мукаррама ва муқаддас қадамжоларда хизмат кўрсатиш ва инфратузилманинг барқарор ривожланаётганини назарда тутиб: “Бу йил билан ўтган йил орасида тураржой, яшаш, транспорт ва йўллар бўйича катта фарқни сездик. Шунингдек, ҳожиларимиз учун сўрагандан ҳам кўп хизматларни кўрдик. Бунинг учун Саудия ҳукуматига Aллоҳнинг меҳмонлари ва ислом умматига кўрсатаётган хизматлари учун миннатдорчилик билдирамиз”, дея қўшимча қилди”.
Бу йил Ўзбекистондан ҳаж ибодатини адо этувчилар сони 15 минг нафарга етгани, Ўзбекистондан ҳожилар келиш адади йил сайин муттасил ортиб бораётгани ва келгусида уларнинг адади кўпайишини маълум қилди.
Профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқ икки давлат ўртасидаги ривожланган алоқаларга тўхталиб, мамлакати саудияликларга Бухоро, Самарқанд, Хива ва Тошкент сингари тарихий шаҳарлардаги сайёҳлик ҳудудларини зиёрат қилиши учун 90 кун муддатга визасиз рухсат бераётгани ва ўз навбатида Ўзбекистондан келган ҳаж ва умра зиёратчиларининг Саудия Aрабистонига кириш визаси жуда осон кечаётганини таъкидлади.
“Аш-Шарқ ал-Авсат” газетаси асосида
Илёсхон домла Аҳмедов тайёрлади
Фарзанд билан меҳр-муҳаббатни мустаҳкамловчи 80 услуб (2 қисм)
- Дам олиш кунлари фарзандларингизни машинангизда сайрга олиб чиқинг.
- Фарзандларингиз билан биргаликда турмуш ўртоғингиз учун кутилмаган совға тайёрланг.
- Дам олиш кунлари иложи борича вақтингизни фарзандларингиз билан ўтказинг.
- Оилавий суратлар олишга одатланинг. Ҳар бир сурат тагига сурат олинган сана ва суратдагиларнинг исмини ёзиб қўйинг. Йиллар ўтгач мана шулар асосида фарзандларингиз атрофдаги қариндош-уруғ, ёру дўстларни яқиндан танийдилар.
- Фарзандингизга карточкалардан бирини танлашни таклиф қилинг. Уларга қуйидагилар ёзилган бўлсин: “Оилавий тушлик қилиш”, “Дадажон билан бирга ўйин ўйнаш”, “Ойижон билан бозорга бориш”, “Бобо-бувиларникига меҳмонга бориш” ва ҳоказо.
- Фарзандингизни яхши кўришингизни англатувчи ҳолатда суратга тушинг.
- Фарзандингиз билан дарё ёки денгиз бўйида сайр қилинг.
- Оилангиз даврасида барчага бирдек ёқадиган куй ёки қўшиқ тингланг.
- Бирор теле ёки радиоканал орқали фарзандларингизга табрик йўлланг.
- Ҳаво шарида учиш, денгизда сузиш каби саёҳат уюштиринг.
- Ўқув йилининг биринчи кунида, албатта, кичик фарзандингиз билан мактабига боринг ва синф хонасига кузатиб қўйинг.
- Фарзандларингиз билан бирор жойга чиқиб қуёш ботиши ёки чиқишини кузатинг.
- Оила даврасида фарзандларингиз билан қилган ўзаро суҳбатингизни видеога олинг ва эсдалик учун сақлаб қўйинг.
- Фарзандларингизга болаликдаги дўстларингиз, улар билан бўлиб ўтган қизиқарли воқеалар ҳақида гапириб беринг.
- Ота-онангиздан эски услубдаги ўйинчоқ ясаб беришларини сўранг. Улар болалик даврларида қандай ўйинлар ўйнашганини айтиб беришларини илтимос қилинг.
- Оилавий барча суратларингизни альбомга жойланг. Ҳар бир суратни жойлаётганингизда сурат билан боғлиқ бўлган хотираларингизни уларга гапириб беринг. Оилавий альбомингизни фарзандларингиз билан тез-тез кўриб туринг. Ўтиб кетган инсонларни хотирланг.
- Ҳафта мобайнида фарзандларингизнинг ҳар бири учун хос бир вақт белгилаб қўйинг. Агар имкониятингиз бўлса, уларни ҳар бири билан ўша вақтда алоҳида суҳбатлашинг.
- Кичик ёшдаги фарзандларингиз билан қизиқарли ўйинлар ташкил қилинг. Муҳими, ўртангизда меҳр-муҳаббат ҳосил бўлсин.
- Ота-онангиз сизни тарбия қилишда қўллаган гўзал тарбия усулларидан сиз ҳам фойдаланинг.
- Кичик қоғоз бўлакларига турли хил вазифаларни ёзинг. Фарзандларингиз уларнинг орасидан бирортасини танласин. Вазифалар содда ва мароқли бўлсин. Мисол учун: оила аъзолари билан биргаликда шарбат ичиш; телевизор кўриш; яқинлар билан телефон орқали боғланиб ҳол-аҳвол сўрашиш ва ҳоказо.
Давоми бор...
Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг "Меҳр ойи" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Ҳикматуллоҳ Рўзалиев таржимаси.