muslim.uz
Axborot 24 | «Haj-2024»: nurli manzillar sari
Nima sababdan Imom Aʼzam mazhabiga taqlid qilamiz?
Makka fathidan so‘ng hijrat yo‘q deganlar
Makka fathidan so‘ng hijrat yo‘q deganlar. Shunday bo‘lsa-da, ayrim kishilar musulmonlarni hijrat qilishga da’vat qilishmoqda. Bunday da’vat qanchalik asosli?
Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi katta o‘qituvchisi
Андижон вилояти учун "Ҳаж-2024" мавсуми бошланди
Кеча 27 май куни “Ҳаж – 2024” мавсумида Андижон вилоятидан илк зиёратчилар Андижондан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.
Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик ҳиссини кўришимиз мумкин.
Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.
Ҳаяжонли, орзулар ушалган дамларда Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.
Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!
Изоҳ: "Ҳаж-2024" мавсумидан Андижон вилоятидан 1647 нафар хамюртларимиз Ҳаж сафарига бориши белгиланган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилояти вакиллиги Матбуот хизмати