muslim.uz

muslim.uz

Бугун, 12 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатини тинглади.
Қабул давомида Андижон, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган ҳамюртларимизнинг шаръий масалалари, масжидлар ҳолати, ва моддий ёрдам масалаларидаги арз ва мулоҳазалари эшитилди.
Мулоқотлар давомида муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилиши таъкидланди.
Масжид ва имомлар фаолиятига оид мурожаатлар кўриб чиқиш учун идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.
Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

 

Зайниддин домла Эшонқулов,

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раиси ўринбосари

Бугун, 29 май куни Халқаро ислом ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бош директори Доктор Салим Ал-Малик мамлакатимизга ташрифи доирасида Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди.

Меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов самимий кутиб олди.

Ташриф давомида Зайниддин домла мартабали меҳмонга мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги янгиликлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Ҳазрати имом мажмуаси билан яқиндан таништириб, мажмуа ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Учрашувда 2007 йили мазкур халқаро ташкилот Тошкент шаҳрини “Ислом маданияти шаҳри” деб эълон қилганлиги муносабати билан Ҳазрати Имом мажмуаси ва бу ердаги тарихий ёдгорликлар қайта таъмирлангани қайд этиб ўтилди.
 
Мартабали меҳмон самимий учрашув учун миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бугун, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Б.Разов Қўнғирот тумани бош имоми Р.Умаров шериклигида Нукус шаҳри марказидан 450 км узоқликдаги, қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган «Қорақалпоғистон» посёлка фуқаролари йиғинидаги «Бердақ бобо» жоме масжидига ташриф буюрди. Масжидда жамоат билан тинчлик – олий неъмат, юртимиздаги инсон марфаатлари учун амалга оширилаётган ислоҳатлар, фарзанд тарбияси мавзуларида суҳбатлашди ва «Ота-онага яхшилик – улкан савоб!» мавзусида маъруза қилди.

Ташриф давомида «Қорақалпоғистон» посёлка фуқаролари йиғини идорасида аҳоли билан учрашиб, тинчлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик мавзусида баёнат қилди. Икки оилага қозиёт ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларидан моддий ёрдам берилди.

Шундай олис ҳудудда меҳнат қилаётган инсонлар жумладан «Бердақ бобо» жоме масжиди имом-хатиби Е.Кусутов ва «Қорақалпоғистон» посёлка фуқаролари йиғини раиси Қ.Қошимбетоваларга Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти томонидан ташаккур билдирилди ва эсталик совғалар топширилди.

 

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

الجمعة, 08 آذار/مارس 2024 00:00

ҲАМДАРДЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси меҳнат фахрийси Тожиддин Сулейманов вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлар ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

 

الصفحة 1 من 1860

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top