muslim.uz
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг ғолиблари билан танишинг
Ҳифз йўналиши
18-25 ёш
1. Нуриддинов Сайдулло
2. Маҳмудов Алишер
3. Яхёев Абдулбоситхон
26-40 ёш
1. Мирзаев Юсуфжон
2. Қорабоев Абдулхай
3. Норматов Раҳматуллоҳ
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Муҳаммадазимов Абдураҳмон
2. Каримов Жаҳонгир
3. Усмонбеков Абдулло
26-40 ёш
1. Фаттохов Зиёвуддин
2. Абдуқаҳҳоров Абдужаббор
3. Абдуллаев Абдуллажон
Мусобақанинг саралаш босқичи ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар берилди.
Қуръон мусобақасини Muslim.uz порталида кузатинг.
http://old.muslim.uz/index.php/ar/rukn/vatandosh/itemlist/user/280-muslimuz?start=6975#sigFreeIdbb80db6a5f
ЎМИ Матбуот хизмати
Қуръон мусобақасидан лавҳа - Қори буваларнинг таассуротлари
Фарғона вилояти Қувасой шаҳри "Ислом" жоме масжидидаги қориялар мусобақасидан лавҳалар
Online: Қуръон мусобақаси (Facebook)
Қуръон мусобақаси Марғилон шаҳрида давом этмоқда! (фотолавҳа)
Бугун Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Олтиариқ, Қўштепа туманлари ва Қўқон шаҳридаги Қуръон мусобақалари якунланди. Айни пайтларда Марғилон шаҳридаги қорилар мусобақаси энг мароқли ва жуда ҳам чиройли кўриниш олмоқда.
Шундай экан muslim.uz порталини жонли кузатинг.
http://old.muslim.uz/index.php/ar/rukn/vatandosh/itemlist/user/280-muslimuz?start=6975#sigFreeId3542574f80
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.