www.muslimuz

www.muslimuz

Олмота шаҳрининг Медеус, Алатау, Наврузбай ва Турксиб туманларида Қозоғистон мусулмонлари идорасига қарашли бешта хайрия ташкилоти ташкил этилди. Бу ҳақда azan.kz нашри хабар берди.

Ушбу ташкилотларнинг очилиш маросимлари туманлардаги масжидларда ўтказилди. Тадбирда Қозоғистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, Қозоғистон Вақф ташкилоти раҳбарияти иштирок этган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти талабалари учун “Ижтимоий” фанлар кафедраси мудири О.Тангиров бошчилигида Тошкент шаҳридаги тарихий обида ва бугунги кунда ўрта махсус ислом билим юрти сифатида фаолият кўрсатиб келаётган “Кўкалдош” мадрасасига эксурсия ташкил қилинди. Бу ҳақда islaminstitut.uz сайти хабар берди.

Дастлаб талабалар, мадраса биноси ва дарс хоналарини кўздан кечиришди. XVI асрда анъанавий шарқ услубида барпо қилинган ушбу тарихий обида асрлар давомида ўзининг салобати ва прувиқорлигини йўқотмасдан келмоқда. Мадраса тарихи тўғрисидаги маълумотлар талабаларда чуқур қизиқиш ўйғотди.

Шунингдек, талаба ёшларимиз ушбу мадрасанинг ўқув жараёнлари ҳамда билим юртининг ахборот ресурс марказларида бўлиб, у ердаги нодир адабиётлар билан танишдилар. Айниқса, мадрасада ташкил этилган хаттотлик ва наққошлик тўгараклари талабаларда катта қизиқиш ўйғотди.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида ташкил этилган ушбу экскурсия талабаларда катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Мерган ота” жоме масжиди имом хатиби О.Увайтов масжид ходимлари билан тумандаги 40-ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. Имом хатиб ўқувчи ёшлар билан устознинг мартабаси ҳақида суҳбатлашди.

Ислом динида устоз-мураббийларга муносабат ҳақида гапирган О.Увайтов Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто ковагидаги чумоли ва ҳаттоки балиқгача одамларга яхшиликни таълим берувчига саловат айтадилар" (Имом Термизий ривояти), - деб айтган ҳадисларини эслаб уни шарҳлаб ўтди ҳамда мусулмонлар қадим-қадимдан устоз ва мураббийларга мисли кўрилмаган ҳурмат кўрсатиб келгани, чунки фарзандларининг камолотга етиб, дунёю охират саодатига эришишлари учун устознинг ўрни беназир эканини яхши англатишини ёшларга тушунтирди. Мисол тариқасида муҳаддислар султони Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётларидан бир мисол келтириб, ушбу воқеани айтиб берди. “Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳи алайҳ бир муддат Маккаи мукаррамада дарс берганлар. Бир зиёратчи Имом ҳазратларига Бухорои шарифдаги устозларидан салом ва мактуб келтиради. Шунда Имом Бухорий зиёратчининг устозлар юртидан келганини билиб, уни қучоқ очиб кутиб олганлар ва чексиз эҳтиром кўрсатиб меҳмон қилганлар. Ундан салом хабарини эшитганларида Бухорои шариф томонга юзланиб, саломга алик олганлар ва табаррукона мактубни икки қўллаб олиб, эҳтиром билан танишиб чиққанлар”.

“Мерган ота” жоме масжиди имом хатиби ва масжид жамоаси мактаб ўқувчиларига Қуръони каримкейинги энг мўътабар манба бўлмиш Имом Бухорийдан раҳимаҳуллоҳ тарафидан тасниф этилагн “Саҳиҳул Бухорий” китобининг ўзбек тилидаги таржимасини совға қилидилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллигига оид масалалар бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация 23 сентябрь куни Самарқандга келди.

Куннинг иккинчи яримида меҳмонлар Имом Бухорий мажмуаси билан танишди. Меҳмонларни ЎМИ Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Х.Саттаров кутиб олди. Уларга Имом Бухорийнинг ҳаёти ва Саҳиҳул Бухорий ҳадис тўплами тўғрисида маълумот бериб ўтди. Бу ҳақда ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.

Шундан сўнг, Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация билан Имом Бухорий илмий тадқиқот марказида давра суҳбати ўтказилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Х.Саттаров вакиллик тизимидаги масжидларнинг фаолияти, мамлакатимизда Ислом динига бўлган эътиборни ва кенг кўламда олиб борилаётган ислоҳатлар тўғрисида гапириб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2019 йилнинг 20 сентябрь куни “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаол аёллари билан “Биз эрта турмушга қаршимиз” ва “Тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш” мавзусида суҳбат ташкил қилинди. Бу ҳақда xadicha.uz сайти хабар берди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаол аёллари билан “Биз эрта турмушга қаршимиз” ва “Тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш” мавзусида суҳбат ташкил қилинди. Унда “Қайноналар кенгаши” ҳамда хотин-қизлар кенгаши раиси Бабаева Гулчеҳра, хотин-қизлар билан ишлаш оиладаги маънавий-ахлоқий ишларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Шахноза Низамова, маҳалла отинойиси ва билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжоновалар иштирок этдилар. Суҳбатни билим юрти мударрисаси Муаттар Ваҳидова олиб борди. Аёллар ўзларини қизиқтирган саволлар беришди ва керакли жавобларни олишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top