www.muslimuz
БУГУН СОАТ 20:00 ДА ХАТМИ ҚУРЪОН ВА ДУО КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
Бугун, 4 ноябрь, пайшанба куни Мавлид ойининг охирги жума оқшомида “Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!” номли сийрат суҳбатларининг охирги сони бўлиб ўтади.
?Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган Рабиъул аввал ойида имом-домлаларимиз томонидан Қуръони каримнинг ✅ 2300 тага яқин хатмоналар қилинди ва масжидларда “Мавлиди Набий”лар ўқилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари суҳбатлар қилиб, ҳофизи Қуръонлар хатмоналар ўқийдилар.
? Ижтимоий тармоқлар орқали сийрат суҳбатлари, гўзал қироат ва хатми Қуръон дуоларини жонли эфирда кузатишни тавсия этамиз!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“Йил имоми – 2021” танлов ғолиблари билан танишинг!
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми – 2021” кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар беллашдилар.
Танловда иштирок этган имом-хатиблар орасидан қуйидагилар 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритдилар:
1-ўрин – Тошкент вилояти Пискент тумани “Собирхон ота” жоме масжиди имом-хатиби Суннатилла домла Эрназаров.
2-ўрин – Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Раваллиқ” жоме масжиди имом-хатиби Бекмуҳаммад домла Алибоев.
3-ўрин – Фарғона вилояти Марғилон шаҳри “Худоёр ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби Турсунов Икромжон Хуснитдинович.
Аллоҳ таоло барчаларига ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақиятлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
Суннатилла домла Эрназаров “Йил имоми – 2021” танлови ғолиби!
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми – 2021” кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар республика босқичида беллашди.
Республика босқичидаги иштирокчиларнинг беллашувини Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Унга кўра қуйидаги имом-хатиблар танлов ғолиблари деб топилди:
1-ўрин – Тошкент вилояти Пискент тумани “Собирхон ота” жоме масжиди имом-хатиби Суннатилла домла Эрназаров
2-ўрин – Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Раваллиқ” жоме масжиди имом-хатиби Бекмуҳаммад домла Алибоев,
3-ўрин – Фарғона вилояти Марғилон шаҳри “Худоёр ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби Турсунов Икромжон Хуснитдинович.
Барча ғолибларни муборакбод этамиз!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
Олий Маъҳадда “Сийрат мусобақаси-2021”
“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан “Росулуллоҳга муҳаббат иймондандир!” шиори остида сийрат мусобақаси ўтказилди.
Қизиқарли мусобақани ютубда томоша қилинг: https://youtu.be/EY9-g8USNxA
Батафсил: ? https://oliymahad.uz/25215
t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | (https://oliymahad.uz/) Telegram | (https://t.me/oliymahad) Youtube | (https://youtube.com/c/oliymahad) Facebook | (http://facebook.com/oliymahad/) Twitter | (http://twitter.com/oliymahad/) Instagram (http://instagram.com/oliymahad/)
Шайх Aлижон қори Самарқанддаги масжид пойдеворига ғишт қўйди
Шайх Aлижон қори Файзуллоҳ Маҳдум ўғли Самарқанд вилояти Ургут тумани Мўминобод қишлоғидаги “Мулла Тўрақул” масжидида бўлиб, ҳудуд мўмин-мусулмонларига маърифий суҳбат қилиб берди. Бундан ҳамюртларимиз ниҳоятда мамнун бўлишди.
Ташриф асносида мазкур жоменинг янги биноси пойдеворига ғишт қўйиш маросимида қатнашиб, хайрли дуолар қилди.
Дарҳақиқат, динимизда масжид қуриш ёки унга ҳисса қўшишнинг савоби улуғ.
Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин” (Тавба сураси, 18-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким Аллоҳ йўлида масжид учун битта ғишт қўйса, Аллоҳ у учун жаннатда битта қаср барпо қилади”, деганлар.
Бу дунёда қилган ҳар бир савоб амалимиз охират учун заҳирадир. Аллоҳга суюкли маконларни обод қилганларга эса жаннатда қаср бино этилади, иншоаллоҳ.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.