Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

muslimuz
Ҳаж сафарига кетаётган аёллар нималарга эътибор қаратишлари зарур? (2 қисм)
Сафарга кетишдан олдин:
- Ҳаж ибодатига кетаётган аёл аввало ниятини холис Аллоҳ учун қилиши керак.
- Ҳажга доир адабиётлар билан танишиб чиқиши, соҳа мутахассисларидан айнан аёлларга хос масалалар бўйича маълумотлар олиши керак. Таҳорат, ғусл, таяммум, ҳайз ва нифосга доир масалаларни ўрганиб бориш зарур.
- Доимо эсда сақлаш зарур: ҳайз кўрган ёки таҳоратсиз аёл масжидга кириши, Қуръон ўқиши, тавоф қилиши асло мумкин эмас!
- Ҳаж сафарига кетаётган аёлларга нима нарсалар олиши кераклиги 1- иловада келтирилади.
- Ҳанафий мазҳабимиз бўйича аёллар ҳажга маҳрам билан борадилар.
- Зиёратчи қарзлари бўлса, қарзларини тўлаб, ота-онаси ёки кексалардан дуо олиб кетиши хайрли амаллардан ҳисобланади.
- Сафарга кетишдан олдин ғусл қилиши ёки мукаммал таҳорат қилиб, 2 ракат намоз ўқиб, аэропортга йўлга чиқилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази ва Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими
“Орамизда никоҳ йўқ, орамизда ҳеч нарса қолмаган” каби сўзлар билан талоқ тушадими?
Cавол: Аёлим билан жанжаллашиб қолдим. Кейин жаҳл устида: "Орамизда никоҳ йўқ, орамизда ҳеч нарса қолмаган", деб юбордим. Бу ҳолатда никоҳимиз бузилмайдими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ўша жанжалда талоққа оид ҳеч қандай гап айтмай, фақат: “Орамизда никоҳ йўқ” деган бўлсангиз, ниятингизга қаралади. Агар бу гапни ажрашиш ниятида айтган бўлсангиз, талоқ тушади. Агар ундай ниятда айтмаган бўлсангиз, талоқ тушмайди. Бу ҳақда “Фатавои Оламгирия” китобида бундай дейилган: “Эр хотинига ажрашиш ниятида: “Сен билан менинг ўртамизда никоҳ йўқ”, деса ёки “Сен билан менинг ўртамизда никоҳ қолмади”, деса, талоқ тушади.
“Эр хотинига: “Сен билан менинг орамизда ҳеч нарса қолмади” деса ва бу гапни гарчи талоқ, ажрашиш ниятида айтган бўлса ҳам талоқ тушмайди” (“Муҳити Бурҳоний” китоби).
Талоқ масалаларини бирор аҳли илм — имом домла ҳузурига эр хотин биргаликда бориб, бўлган ҳолатни тўлиқ баён қилиб, домланинг хулосасини олиш тавсия этилади. Чунки талоқда ҳар бир сўз аҳамиятли ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Аллоҳдан фарзанд сўраган пайғамбар — Закариё алайҳиссалом қиссаси
«...ва Закариёни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: "Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен ворисларнинг энг яхшисисан", деган эди. Бас, уни (дуосини) ижобат қилдик ва унга Яҳёни ҳадя этдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик» (Анбиё сураси, 89–90-оятлар).
Устоз Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Отинойилар масъулияти оширилмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим масъул ходимлари Моҳира Зуфарова ва Мунира Абубакирова ўз сафарларини Фарғона вилоятида давом эттирмоқда.
Ташриф давомида вилоятдаги отинойилар билан учрашувда Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги бош мутахассиси Д.Ғофурова, Фарғона вилояти бош имом-хатибининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ҳ.Комилова, туман-шаҳар бош отинойилари ва маҳалла отинойилар қатнашди.
Мазкур мулоқотда соҳа вакиллари отинойилик масъулияти, уларнинг ютуқ ва камчиликлари билан бирга фаолиятни янада ривожлантириш бўйича тавсия ва таклифларини бериш ҳамда вилоятда авж олаётган динимизда асоси йўқ турли бидъат-хурофотларни олдини олиш борасида маърузалар қилишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.