muslim.uz

muslim.uz

Азиз Қуръон шайдолари, бугун, 13 февраль куни Тошкент шаҳри Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Қуръон мусобақасининг туман босқичига оқ фотиҳа берилади. Мана қорилар мусобақасининг туман босқичи тугашига ҳам 2 кун қолди. Шундай дамлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир банда Аллоҳнинг каломига муҳаббатини сайқаллаши зарур. Хушовоз, тили равон, Қуръонни гўзал ўқий оладиган кишиларни Қуръон таълимига жалб қилиб, уларнинг иқтидорини мақташ, олқишлаш ва улардек юртдошлари борлигидан шод бўлиш нақадар бахт. Мана шундай саодатдан бенасиб қолманг.
Бундай улуғ тадбирлар динимиздаги гўзал одатлардан ҳисобланади. Қуръони каримга хизмат буюк иш экани, улкан савобли амаллардан экани кўпчиликка маълум.
Шундай экан азизлар, барчани эртага Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” масжидига чорлаймиз, бундай қутлуғ онларда инсон танаси покланади, қалби қувват олади, дили нурга тўлади.
Бизнинг muslim.uz портали орқали мусобақанинг энг ҳаяжонли ва ҳузурбахш лаҳзаларини жонли кузатинг.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тошкент вилояти 2-ҳудуд бўйича Чирчиқ шаҳридаги “Ўзбегим” ресторанида хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақаси ўз якунига етди. Совриндорлар билан танишинг:

18-25 ёшдагилар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича 1-ўрин соҳибаси - Мираҳмадова Мадинабону Мирҳайдар қизи.

18-25 ёшдагилар ўртасида тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин - Абдусатторова Зайнабхон Умид қизи
2-ўрин - Эрматова Шохсанам Шухрат қизи
3-ўрин - Эрматова Азиза Шухрат қизи

26-40 ёшдагилар ўртасида тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин - Тургунбаева Буойша Абдулбориевна
2-ўрин - Шукурова Азизахон Маъмуржоновна
3-ўрин - Турабаева Наргиза Саиткуловна

Ғолиба ва совриндор қорияларимизни чин кўнгилдан муборакбод этамиз!!!

 

ЎМИ Матбуот хизмати

 
 

Ўлкамизда бошланган қорилар мусобақаси халқимизга интиқлик билан кутилган қувончу шодликларни олиб келди.

Қориларимиз орасидаги мутлақ ғолибларни тақдирлаш ва барча қори иштирокчиларга эсдалик совғалари топшириш ишлари диний идора, жойлардаги вакиллик ва ҳомийлар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

Қориларни қўшимча равишда тақдирлашни истаган, фарзанду аржумандлари ҳам дунёда мана шундай кўзни қувонтирадиган, охиратда эса ота-онасига тож кийдирадиган қорию қурролар бўлишини ният қилган узоқ-яқиндаги саховатпеша кишилар ҳомийлик қилиш таклифи билан чиқишмоқда.

Хабарингиз бор, ҳомийлик қилиш истагини билдирган ҳимматли инсонлар учун “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси” ташкилий ҳайъати томонидан махсус ҳисоб рақами очилган эди. Бироқ, бу банкка бориш ва ортиқча оворагарчиликни туғдиргани учун, барчага қулай бўлган "Payme" тизими орқали тўловни амалга ошириш хизмати ишга туширилди.

Энди, хайру саховатлар қилишни хоҳлаган юртдошларимиз махсус ҳисоб рақамга осонгина мурувват қилишлари мумкин.

 

Телефон орқали кирганда:

 

Компютер орқали кирганда:

Мурожаат учун телефонлар: 8-371-240-04-75, +99899-819-55-77 

ЎМИ Матбуот хизмати

Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида пойтахтнинг бир неча туманларида бўлади.

«Kun.uz» манбаси маълумотига кўра, президент Юнусобод ва Сергели туманларига бориши, метрополитен қурилишини давом эттириш жараёни билан танишиши кутилмоқда.

Айни вақтда туман ҳудудида президент ташрифига барча тайёргарликлар кўрилган.

Республика болалар кутубхонаси вакиллари Тошкент метрополитени ходимлари ва Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари билан ҳамкорликда пойтахт метроси йўловчиларига Алишер Навоий шеъриятидан намуналар ўқиб беришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи онлайн” нашри хабар берди.

 

Энг ифодали ва таъсирли мутолаа қилиб берган ҳамюртларимизга метрода бепул ҳаракатланиш имконияти берилди. Айни чоғда уларга эсдалик совғалари ҳам топширилгани айтиб ўтилган.

 

Бундан ташқари, кутубхонанинг ўзида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган адабий кеча ҳам ўтказилган. Унда Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази тарбияланувчилари иштирок этган.

Top