muslim.uz

muslim.uz

الأربعاء, 11 نيسان/أبريل 2018 00:00

“Дивриг” масжиди тикланмоқда

Туркиянинг Сивас шаҳридаги ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон ёдгорликлари рўйхатига кирган қадимий “Дивриг” масжиди маҳаллий ҳокимият ташаббуси билан капитал таъмирланади ва келаётган йил сўнгига қадар фойдаланишга топширилади.

Европалик олимлар бу масжидни Испаниянинг Гранда шаҳридаги машҳур “Ал-Гамбра” (арабча Ал-Ҳамро “қизил”) саройига ўхшайди, дейишади. Шунинг учун унга “Анатолия ал-Гамбраси” деб ном берилган.  Ушбу улкан “Дивриг” масжиди 1228 йилда қурилган. Масжид томи архитектурасининг мураккаб ва инновацион технологияси ва учта аркидаги кўплаб безакли скульптуралар Ислом меъморчилигининг ўзига хос хусусиятларидан ҳисобланади. Ушбу масжид 1985 йилда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган. 

Халқаро алоқалар бўлими

Таиландда биринчи тўла ҳалол меҳмонхона сертификатланди, чунки мамлакатга мусулмон ўлкалардан келадиган сайёҳлар сони тобора ортиб бормоқда.

«Ҳалол» тушунчаси бутун ишлаб чиқариш жараёнига, ҳатто идишлар ва ускуналарни сақлаш ҳамда ишлатишга ҳам тегишлидир. Бунинг учун гигиена қоидаларига юқори даражада риоя қилиш керак», дея маълум қилади «Straits Times» нашрига таянию "info.islom".

Бангкокдаги «Ал-Мероз» меҳмонхонаси эътиқодидан қатъи назар ҳар қандай сайёҳларни таклиф қилмоқда, у ерда мусулмонлар учун зарур барча нарсалар муҳайё. Меҳмонхонада намозхоналар, аёллар ва эркаклар учун алоҳида бассейнлар мавжуд. Барча хоналарда қибла кўрсаткичлари қўйилган, ёлғиз саёҳат қилаётган аёллар эса назоратчилари ва барча хизматчилари аёллардан иборат қаватлардаги хоналарда туришлари мумкин.

«Баракат» ресторанида Яқин Шарқ, Ўрта Ер денгизи ва Жанубий Осиё халқлари миллий таомлари ҳалол стандартлари асосида тайёрланади. Яъни уларни пиширишда чўчқа гўшти ва алкогол ишлатилмайди.

Бундан ташқари, гўшт учун ҳайвонлар ҳам ҳалол талаблари асосида сўйилган, бунда тозаликка қатъий риоя қилинган, ҳайвонлар ҳалол боқилган.
«Ал-Мероз» меҳмонхонасига ҳалоллик сертификати Бангкокдаги Таиланд бош исломий кенгаши (CICOT) томонидан берилгани маълум қилинди.

Рестораннинг бош ошпази Афирук Манафоа таомлар ҳалоллик талабларига кўра қандай тайёрланишини айтиб берди:

«Мол гўштидан таомларни тайёрлашда қизил шароб ўрнига узум сиркаси ишлатилади, ҳалол новвойхона эса ҳайвон оқсилидан олинган желатин ўрнига ўсимлик хомашёсидан олинадиган пектиндан фойдаланади».
Таиланд Конституциясида бирон дин расмий ё давлат дини дея кўрсатилмаган. Аммо қонунга кўра мамлакат қироли худди унинг 94,5% аҳолиси каби буддист бўлиши керак.

Таиланд уч қитъадаги 60 дан ортиқ мусулмон мамлакатлардан сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилиш учун Бангкокда биринчи буткул ҳалол меҳмонхона очаётган бир пайтда, Таиланд қироллиги мамлакат жанубидаги мусулмонлар яшайдиган Патани вилоятини истило қилишда давом этмоқда. Ҳудуд 1909 йили Инглиз-Сиам келишувига биноан Таиландга ўтган эди.

109 йилдан бери давом этиб келаётган истило даврида Патанида 6500 мусулмон ўлдирилган, бу Таиланд қироллигининг умуман бошқача қиёфасини кўрсатади.

Бироқ мусулмон сайёҳларни ўзига жалб қилиш фойдали кўринади, бу "CrescentRating" ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисоботда ҳам кўриниб турибди. Ташкилот Сингапурдаги ҳалол туризм бўйича етакчи маслаҳатчи саналади. Ҳисоботда қайд этилишича, 2017 йил мусулмон сайёҳлар сони 117,7 млн кишини ташкил қилди, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 168 млн га етиши тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, келгуси тўрт йилда мусулмон сайёҳларнинг 200 миллиард доллар миқдоридаги маблағни саёҳатларга сарфлаши кутилмоқда.

"CrescentRating"нинг бош директори Фазар Баҳардин айтишича, кўпгина давлатларнинг мусулмон сайёҳларга қизиқиши ортиши Форс кўрфазидаги араб давлатлари, Туркия, Малайзия, шунингдек, Европа ва АҚШдаги ўрта қатлам мусулмонларнинг тўлов қобилияти ошгани билан изоҳланади.

Ташкилот томонидан яқинда эълон қилинган рейтингга кўра мусулмон сайёҳлар учун энг севимли саёҳат йўналишлари орасида Малайзия (ИҲТга аъзо давлат), номусулмон мамлакатлар қаторида эса Сингапур, Таиланд ва Буюк Британия етакчилик қилади.

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Бугун,  11 апрель куни Кувайт давлати амири Шайх Собаҳ ал-Аҳмад ҳазрати олийлари раҳбарлигидаги  IX халқаро Қуръони карим мусобақаси бошланади.  

Мусобақа 18 апрелга қадар  давом этади, У қуйидаги 4 йўналишда бўлади:

  1. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.
  2. Қуръони каримни ўн хил қироат билан тўлиқ ёддан ўқиш.
  3. Қуръони каримни тажвид қоидалари билан тиловат қилиб бериш.
  4. Қуръони каримга хизмат қиладиган муассасалар ва жамиятлар лойиҳаларидан энг яхшисини тақдирлаш.

Кувайт давлати Вақф ва Ислом ишлари вазирлиги вакили Фарид Имадий мусобақа олдидан ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган нутқида  мазкур мусобақани ўтказишдан Қуръони каримни ёддан ўқиб бериш ва тафсир қилиш бўйича ёшларни мусобақага қизиқтириш, уларни Қуръони карим хулқлари ва одоблари билан хулқланишга рағбатлантириш ва Қуръони каримга хизмат қиладиган энг яхши лойиҳаларни мукофотлаш мақсад қилинганини таъкидлади ва бу йилги мусобақада 79 давлатдан 130 нафар вакиллар иштирок этаётганини маълум қилди.  Шунингдек,  Имадий  мусобақа фаолияти давомида илмий мажлислар ва кўргазмалар ташкил қилиниши,  Қуръон илми бўйича етук олимларнинг Қуръони карим фазилати ва шу каби масалалар ҳақидаги маърузалари тингланишини қўшимча қилди.

Ўз навбатида, Кувайт Вақф ва Ислом ишлари вазирлигидаги Қуръони карим масалалари бўйича вакил ўринбосари Доктор Валид Кандарийнинг айтишича, мусобақанинг ҳифз йўналишида 72 нафар, ўн хил қироатда ўқиб бериш йўналишида 19 нафар ва тажвид қоидаси билан ўқиб бериш йўналишида 39 нафар қорилар иштирок этмоқда. Бу йил 4 йўналиш бўйича ғолибларга тақдим этиладиган пул мукофотлари маблағи 130 минг Кувайт динорини ташкил қилиши кўзда тутилган.

Юртимизнинг икки нафар вакили – Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжиди имоми ноиби Исмоилжон қори Қурбонов ва Тошкент ислом институти талабаси Абдулазиз қори Раҳмонбердиев ҳифз ва мужаввид йўналишида мусобақада иштирок этмоқда.  Қориларимизга ушбу нуфузли мусобақада совринли ўринларни қўлга киритишида Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз.

 

 

 

Халқаро алоқалар бўлими ходими Илёс Аҳмедов тайёрлади.

Китобсиз илмнинг равнақ топишини тасаввурга сиғдириб бўлмайди. Шундан келиб чиқиб Ислом оламида ўрта асрларда қоғоз саноатини шакллантириш ва уни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди ва мусулмонларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида бу иш йўлга қўйилди.

Биринчи қоғоз ишлаб чиқариш фабрикасини 794 йил Хорун ар-Рашиднинг вазири  Ибн Фазл очиб ишга туширди. Орадан олти ой ўтиб Мисрда яна бир қоғоз фабрикаси очилди. Европада эса қоғоз фабрикалари кўп йиллардан кейин иш бошлаган.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Top