muslim.uz
Александр ЛУКАШЕНКО: “Шавкат Мирзиёев жуда тажрибали, истеъдодли, ақлли ва узоқни кўра оладиган раҳбардир”
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига Леонид Маринични тайинлаш вақтида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ўз муносабатини билдириб ўтди.
Бу ҳақда "Халқ сўзи" “Белта” ахборот агентлигига таянган ҳолда хабар тарқатди.
“Биз Ўзбекистонга нисбатан, ҳақиқатан ҳам, тўғри ва самимий бўлишимиз керак, чунки у ерда Беларусни жуда ҳурмат қилишади. Доим ҳамкорликка тайёрмиз. Ўзбекистон биз учун устувор давлатдир”, дея алоҳида таъкидлаган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко.
Беларусь етакчиси икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар Шавкат Мирзиёев Президентликка сайланганидан кейин фаол ривожланиб бораётганини қайд этди. Шу билан бирга, “Шавкат Мирзиёев жуда тажрибали, истеъдодли, ақлли ва узоқни кўра оладиган раҳбардир”, дея айтиб ўтган.
Ўз навбатида, Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан бир неча бор учрашганини билдириб, “У ўз мамлакатига қанчалик эзгуликлар истаётганини кўриб турибман. Шавкат Мирзиёев Беларусни яхши шерик деб билганлиги биз учун ҳам яхшилик белгисидир. Биз қисқа вақт ичида жуда кўп ишларни амалга оширдик. Шу боис менинг яқин истиқболда Ўзбекистонга қиладиган сафарим давомида муайян вақт ичида бажарилган ишлар сарҳисоби ва муносабатларимиздаги янги босқич хусусида фикр алмашамиз”, дея қайд этган.
Ўзбекистонда Беларусда ишлаб чиқарилаётган техникаларга эҳтиёж юқорилигини инобатга олиб, Лукашенко янги тайинланган элчига мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш вазифасини юклаган.
Маълумки, жорий йилда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлди. Шу муносабат билан январь ойида Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари бир-бирларини қутлаб, мактуб йўллагандилар.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати
Ҳайдар Али ЙИЛДИЗ: «Туркияликлар Ўзбекистондаги муқаддас қадамжоларга зиёрат қилишни орзу қилишади»
— Бугунги кунда Ўзбекистон жадал суръатларда тараққий топмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан юритилаётган оқилона сиёсат ташқи алоқалар ривожида муҳим ўрин тутаяпти.
Жумладан, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, фан-таълим, транспорт, маданий ҳамда гуманитар, туризм соҳаларида 60 дан зиёд шартнома ва битимлар имзоланган бўлиб, ҳамкорлигимиз йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётир. Парламентлараро алоқалар хусусида ҳам ана шундай илиқ фикр билдириш мумкин.
Ўзбекистон барча соҳада жуда катта ютуқларни қўлга киритмоқда. Буни бугун жаҳон ҳамжамияти ҳам кўриб, билиб турибди. Хусусан, Туркия билан ҳамкорликнинг кучайишида икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари чоғида эришилган келишувлар муҳим асос бўлаяпти.
Эътироф этиш жоизки, Ўзбекистон раҳбарияти сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича янги, самарадор чора-тадбирларни кўрмоқда. Кўплаб давлатлар фуқароларига виза бериш тартиби соддалаштирилди. Шулар қаторида жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб, Туркиядан келаётган туристларга ҳам Ўзбекистонда 30 кунгача визасиз бўлишга рухсат берилди.
Ўзбекистон ҳам, Туркия ҳам туризм соҳасида улкан имкониятларга эга. Ушбу салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш, туристик алмашинувни ўстириш иқтисодиёт ривожига катта туртки беради. Бизнинг фуқароларимиз Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива каби шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларини кўриш, Имом Бухорий, Имом Термизий, Бахоуддин Нақшбанд мажмуалари каби муқаддас қадамжоларга зиёрат қилишни орзу қилишади. Ҳозирги кунда Ўзбекистондан Туркияга, Туркиядан Ўзбекистонга қўшимча авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бораяпмиз. Нега деганда, бунинг учун салоҳият ҳам, имконият ҳам етарли. Бундан унумли фойдалансак, айни муддаодир. Ўтган йили Туркиядан Ўзбекистонга 50 минг нафар киши турист сифатида келди. Бу, албатта, кўп эмас. Ташриф чоғида ана шу масалаларни ҳам муҳокама қилаяпмизки, келгусида бу кўрсаткич сезиларли даражада ортади.
Туркия Ўзбекистоннинг асосий савдо шерикларидан бири ҳисобланади. Ўзаро савдо айланмасида ўсиш кузатилмоқда. Бироқ бу ҳали икки дўст мамлакатнинг мавжуд салоҳиятини тўла акс эттирмайди. Шу боис келгусида савдо ҳажмини 2-3 маротаба ошириш кўзда тутилган.
Дилимдаги яна бир гапни айтмоқчиман. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномасини катта ҳаяжон билан ўқидим, танишиб чиқдим. Унда парламент олдига улкан масалалар қўйилган, қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий масалаларни босқичма-босқич ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Айниқса, Мурожаатномада тадбиркорликни ривожлантириш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича истиқболли ғоя ҳамда таклифлар илгари сурилгани катта таассурот қолдирди.
Ишонамизки, ўзаро ишонч ва манфаатга йўғрилган икки давлат алоқалари бундан кейин жадал ривожланаверади.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати
Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийга ёдгорлик ўрнатилади
5 март куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакат пойтахтидаги “Ёшликнинг 50 йиллиги” истироҳат боғининг номини ўзгартириш ва унга янги ёдгорликлар ўрнатиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда сешанба куни Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Фармойишга мувофиқ, Душанбе шаҳар ҳокими халқ депутатлари мажлисига пойтахтдаги Бехзод кўчасида жойлашган истироҳат боғининг номини “Низомиддин Алишер Навоий” деб қайта номлаш бўйича таклиф киритиши лозим.
Мазкур боғда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари дўстлигининг рамзи сифатида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилади.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати
Қуръон мусобақасидан фотолавҳалар (Қорақалпоғистон)
مسابقة جمهورية أوزبكستان للقرآن الكريم
بسم الله الرحمن الرحيم
مسابقة جمهورية أوزبكستان للقرآن الكريم
يقول الله تعالى: " ورتل القرآن ترتيلا "
ويقول الرسول صلى الله عليه وسلم: " خيركم من تعلم القران وتعلمه "
وفي حديث آخر:" إن لله أهلين هم أهل القرآن أهل الله و خاصته "
ومن خلال هذا المنطلق قال رئيس الدولة السيد الرئيس شوكت ميرضيايوف حفظه الله ورعاه وسدد الله خطاه في الدارين: " كم نحن سعداء إذا استطعنا أن نسمع و نتعلم كلام ربنا القرآن الكريم ثم نسمعه و نعلمه للناس؟! كم نحن سعداء عندئذ؟!
منذ أن تولى الرئاسة في جمهورية أوزبكستان بدأ الإصلاحات في كثير من المجالات وينشر العدالة بين شعبه ودعى إلى الاهتمام و الاعتزاز بالدين و إجلال علمائه، وأكبر دليل على ذلك كانت مسابقة القرآن الكريم التي تقام حاليا تحت إشرافه من بداية هذه السنة في كل بقعة من بقاع أوزبكستان.
وتقام هذه المسابقة القرآنية برعاية إدارة مسلمي أوزبكستان وكلفت جل المسؤولية عليها وقام في هذه الخدمة فريق من الأساتذة وقراء البلاد.
أهداف المسابقة
أ - الاهتمام بكتاب الله الكريم والعناية بحفظه وتجويده وتفسيره.
ب - تشجيع أبناء المسلمين من شباب وشابات على الإقبال على كتاب الله حفظاً وعناية وتدبرًا.
ج - ربط الأمة بكتاب ربها.
د - تهيئة حفاظ القرآن للمشاركة في المسابقات الدولية.
ه - إبراز القدرات المتميزة ومكامن الإبداع لدى حفاظ القرآن الكريم.
و- العناية بالعلوم المتعلقة بالقرآن الكريم كالقراءات والتفسير والحديث.
أنواع و فروع المسابقة
الفرع الأول: حفظ القرآن الكريم كاملاً برواية حفص عن عاصم (لكافة المتقدمين من الذكور والإناث)
الفرع الثاني: تلاوة القران الكريم بالإتقان وحسن الصوت برواية حفص عن عاصم ( لكافة المتقدمين من الذكور و الإناث)
مراحل المسابقة
- تصفيات على مستوى المحليات والأيام الختامية (من 15 يناير إلى 15 فبراير)
- تصفيات على مستوى المحافظات والأيام الختامية (من 17 فبراير إلى 18 مارس)
- تصفيات على مستوى جمهورية أوزبكستان و الأيام الختامية (في أواخر شهر أبريل)
ضوابط القبول
- أن يكون مواطن أوزبكستان.
- أن يكون عمر المتسابق تحت سن الثامن عشر إلى الأربعين.
- أن لا يكون المتسابق في التلاوة قد حفظ القران الكريم كاملا.
معلومات عامة
المسابقة مفتوحة لكل أولياء الأمور و لكل من يرغب الحضور وعدد المتسابقين الذين سجلوا أسماءهم 5366 متسابقا وثلهم نساء.
المسابقة تذاع في القنوات التلفزيونية الأوزبكية وعن طريق الموقع muslim.uz الناس حول العالم يشاهدون المسابقة مباشرة.
رحب الشعب الأوزبكي هذه المسابقة ترحيبا واسعا واستقبلوها أحسن الاستقبال بالحب و الشوق. وفي أيام الختامية أحيانا يصبح اليوم يوم عيد من فرحتهم و بسعادتهم بما يحدث في بلادهم، لأن مثل هذه المسابقة أول مرة تحدث في تاريخهم القريب والبعيد.
وينتظر أن في نهاية المسابقة سيأتي جمع من كبار العلماء والمسؤولين بالعالم العربي و الإسلامي.
و في الوقت الحالي المسابقة تقام بين المؤسسات والجامعات الدينية والفائزون يذهبون إلى مسابقة على مستوى الجهورية.
و ببركة القران الكريم نزلت البركة والسكينة في البلاد والشعوب ودخلت السرور والسعادة على قلوب الناس، سائلين الله تعالى أن يديم هذه النعمة ويزيدها من عام لآخر.