muslim.uz

muslim.uz

Қуйида Тошкент шаҳар Олмазор тумани масжидларида ўтган ҳашар тадбиридан лавҳалар:

ЎМИ матбуот хизмати


 

 

Қирғизистон Республикасининг олий муфтийси Мақсат ҳожи Тўхтамишевнинг айтишича, жорий йилнинг сантябрь ойида Бишкекда Марказий Осиёдаги энг йирик масжид ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда islam-today интернет сайтига таяниб Азон нашри хабар берди.

 

“Масжид Усмонли турклар даври меъморчилиги асосида қурилади. Ўйлаймизки, бу иншоот Қирғизистоннинг безагига айланади”, дея фикр билдирган Қирғизистон муфтийси.

 

Марказий масжид Имом Сарахсий деб номланиши кутилмоқда. Қурилиш 2012 йилда бошланган. Унга Туркиянинг “Диёнат” фонди томонидан 25 миллион доллар ажратилди. Масжидга 8 минг киши, умумий ҳудудига эса 20 минг киши жойлашиши мумкин бўлади.

 

Айни пайтда Марказий Осиёдаги энг йирик масжид — Остонадаги “Ҳазрат Султон” масжиди ҳисобланади. У 11 гектарлик ҳудудда жойлашган бўлиб, умумий майдони 17 минг квадрат метрдан ортиқ. Сиғими эса 5 минг кишини ташкил қилади.

 

ЎМИ Матбуот хизмати



ожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюрди.
 
Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди. Ислом Каримов хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.
 
Мазкур мажмуа давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори асосида 2017 йилда бунёд этилиб, халқимизнинг буюк Йўлбошчимизга чексиз ҳурмат-эҳтиромининг ёрқин ифодаси сифатида обод этилди. Бу ерда қисқа фурсатда улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, Ҳазрати Хизр масжидига монанд мақбара ва айвон қад ростлади. Мақбара ва айвон деворларига Қуръон оятлари, ҳадислар ҳамда Ислом Каримовнинг ҳикматли сўзлари ёзилган.
 
Мажмуани ҳар куни минглаб юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонлар зиёрат қилади. Улар орасида Тожикистондан келадиган меҳмонлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.
 
Эмомали Раҳмон Ислом Каримов буюк давлат арбоби, дунё тан олган улкан сиёсатчи бўлганини таъкидлаб, у нафақат Ўзбекистон, балки минтақа давлатлари тараққиёти, хавфсизлиги учун ҳам муҳим ташаббуслар билан чиққанини қайд этди. Шу жиҳатдан Ислом Каримов бутун минтақа халқлари хотирасида абадий қолади.
 

 

У. Асроров, Ғ. Ҳасанов, ЎзА

 

Қуйида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани "Кох ота" жоме масжиди

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани "Бўрижар" жоме масжиди

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани "Абдуллоҳ ибн Масъуд" жоме масжиди

Тошкент шаҳар Миробод тумани "Қўйлиқ ота" жоме масжиди

Тошкент шаҳар Олмазор тумани "Тўхтабой" жоме масжиди

ЎМИ матбуот хизмати

السبت, 18 آب/أغسطس 2018 00:00

Қурбонлик – Аллоҳга қурбатдир

Ҳайит байрамлари қадимдан юртимизда ўзгача, халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган. Қурбонлик қилиш закот, фитр садақаси каби молиявий ибодат бўлиб, у Қуръони карим, ҳадиси шариф ва ижмоъ билан собитдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Биз (ўтган) барча умматга Аллоҳ берган чорва молларини (сўйиш) олдидан Унинг номини зикр қилишлари учун – қурбонлик қилишни буюрганмиз. Бас, (барчаларингизнинг) илоҳингиз бир Илоҳдир. Бас, Унгагина бўйин сунингиз ва (эй, Муҳаммад!) Итоат қилувчиларга хушхабар беринг!” (Ҳаж, 34).

Баро ибн Озиб (розиялоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Бугунги биринчи қиладиган ишимиз аввал ийд намозини ўқиш, сўнгра уйга қайтиб қурбонлик қилишимиздир. Кимдаким шундай қилса, у суннатга мувофиқ иш қилибди. Кимдаким намоздан олдин қурбонлик қилса, у оиласи учун тайёрлаган оддий гўшт, яъни қурбонлик эмасдир”. Қурбонлик қилиш бошқа ибодатлар каби Аллоҳ учун дейилса-да, аслида бандасининг манфаати учундир. Қурбонлик қилинган ҳайвоннинг гўштидан сўйган одамнинг ўзи ва фақир-мискинлар манфаатдор бўлади. Аллоҳ таоло эса инсоннинг қалбидаги ниятига кўра муомала қилади. Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!” (Ҳаж, 37).

Ҳақиқатан, қурбонликка сўйилган ҳайвонларнинг гўштларига ҳам, қонларига ҳам Аллоҳ таоло муҳтож эмас. Қурбонлик қилишдан мақсад банданинг Яратувчи амрига итоатини ва тақвосини намоён этишдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадиси шарифда марҳамат қилиб: “Қурбонлик қилиш чиройли амаллардандир. У бандани дунёда балолардан ва охиратда офатлардан ҳимоя қилади. Ҳайит намозини ўқиб, қурбонлик сўйган мўминлар менинг умматимдандир”, – деганлар. Қурбонлик сўйишнинг аввали ҳайит намозини адо этилганидан сўнг сўйилади. Унинг охирги вақти эса ҳайитнинг учинчи куни аср вақтигачадир.

Қурбонлик қилувчининг қурбонлик сўйиш вақтида ҳозир бўлиши мустаҳабдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотима (розияллоҳу анҳо)га: “Бориб қурбонлигинга шоҳид бўл. Унинг биринчи томган қони билан баробар сенинг ўтган гуноҳларинг мағфират қилинур”, - дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули! Бу бизга – аҳли байтга хосми ёки мусулмонларга умумийми?”, - дедилар Фотима (розияллоҳу анҳо). Шунда Сарвари коинот: “Йўқ, мусулмонларга умумий”, - деб жавоб бердилар.

Қурбонлик Аллоҳга қурбат экан, қурбонликка ҳар томонлама соғ ва семиз бўлган жонлиқларни сўйиш шариатимиз кўрсатмаларидандир. Бунинг ҳам ўзига хос ҳикматлари бор албатта. Биринчидан, бу қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига эътибор бериш, Яратганга нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу нуқсонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир. Иккинчидан, бу мусулмонларнинг ўрталаридаги меҳр-оқибатларини мустаҳкамлайди. Уларга касал ҳайвонларнинг гўштини эмас, балки соғ ва семиз ҳайвонларнинг гўштини совға қилиш яхши ишлардандир.

Одатда, ҳайит кунида ҳамма бир-бирини улуғ кун билан самимий муборакбод этади. Ҳайит намозини адо этгандан сўнг биринчи ўринда бизларни дунёга келишимизга сабабчи бўлган ота-оналаримизни, улардан кейин қариндош-уруғларимизни, ёру биродарларимизни, беморларни бориб зиёрат этамиз. Уларни кўнглини сўраш ва кўтаришга ҳаракат қиламиз. Айрим сабаблар билан ўзаро аразлашган гина-қудратли кишилар ҳам бир-бирларини муборак байрам кунида кечириб, ўзаро узрлар айтиб, бир-бирларига қучоқ очадилар. Бу кун барчага қувонч улашиладиган кундир. Яна шуни ёдда тутмоғимиз лозим бўладики, Қурбон ҳайити байрам бўлгани учун, уни азага, хафагарчиликка айлантирмаслик керак. Ўтганларимизни эслаш, уларни руҳларини шод этиб дуойи хайрлар қилишимиз яхши амал ҳисобланади, лекин булар ҳайит байрамига асло таъсир қилмаслиги лозим.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг розилиги йўлида холис ниятлар билан қилаётган қурбонликларимизни, ибодатларимизни даргоҳида ҳусни мақбул айласин! Муборак ҳаж сафарига юртимиздан борган барча ҳожиларимизнинг ҳаж ибодатларини мукаммал адо этиб, фарзандлари бағрига соғ-саломат келишларини насиб этсин!

 

Сирожиддин Жаҳонов

Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

Top