muslim.uz

muslim.uz

dimanche, 11 février 2018 00:00

Бўлажак Қуръон ҳофизлари

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақаси иштирокчиларини табриклаш учун Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари Жаҳонгир Маткаримов ташриф буюрди ва биз билан суҳбатда шундай деди:
– Чирчиқ шаҳримизда Қуръон мусобақаси ўтказилишини эшитган аҳолимиз ҳокимликкка ва ушбу жоме масжидга жуда кўплаб мурожаатлар қилишди. Неча ёшдан қатнашилади, қандай иштирок қилинади, тартиби қанақа, деган саволлар билан жуда катта қизиқишлар билдиришди. Бундан жуда хурсанд бўлдик. Албатта, Қуръоннинг мазмуни инсонни маънавиятга, тарбияли бўлишга чорлайди, имом-эътиқодни мустаҳкамлайди. Маънавиятнинг асоси ҳам Қуръони каримда. Маънавият инсоннинг иродасини бақувват қилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Қуръонни эшита олиш ва эшиттира олиш ҳам юксак маънавиятдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бугун Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги “Марказий” жоме масжидида қорилар мусобақаси энг кўтаринки кайфиятда давом этмоқда. Мусобақага ташриф буюрган ёшу қари, эркагу аёлнинг юзи-кўзида мамнунлик, гап-сўзларида чексиз қувонч акс этмоқда.
Бизнинг ижодий гуруҳ мана шундай кишиларнинг юрагининг туб-тубидан отилиб чиқаётган сўзларини тинглашга ва сиз азизларга ҳам ҳавола этишга жазм этди.
Қуйида Чирчик шахар хокими уринбосари Жахонгир Маткаримов нинг Қуръон мусобақаси ҳақидаги фикр-мулоҳазаларидан баҳраманд бўлинг.

Бизнинг muslim.uz портали орқали жонли кузатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top