muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

“Вақф” хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиали томонидан ҳудуддаги кўзи ожиз, ногиронлиги бор ва бемор 20 нафар ҳамюртимизга озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳадялар улашилди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди
Матбуот хизмати

Бугун, август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори имом-хатибларга навбатдаги тажвид дарсини ўтказди.

Тажвид дарслари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти имом-хатиблари офлайн, қолган вилоят имом-хатиблари эса онлайн тарзда қатнашди.

Дарслар Шайх Алижон қори муаллифлигидаги “Муаллими соний” китоби асосида олиб борилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

vendredi, 11 août 2023 00:00

Дуо азми қарорли бўлсин

Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай (Аъроф сураси 55-оят)

* * *

Абу Мусо ал-Ашъарий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинади: “Одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй, одамлар! Ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки узоқдаги Зотга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитгувчи ва энг яқин Зотдир”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Имом Абдуллоҳ ибн Муборак Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларини келтирадилар: “Агар бир киши Қуръонни жамлаган бўлса ҳам, одамларга билдирмас эди. Агар бир киши фиқҳдан жуда кўп нарсани билса ҳам, одамларга билдирмас эди. Агар бир киши кечаси уйида узундан-узоқ намоз ўқиб чиқса ҳам, меҳмонларига билдирмас эди. Биз бир одамларни кўрдикки, махфий қилиш имкони бўлган ишни ҳеч қачон ошкор қилмас эдилар. Мусулмонлар дуога кўп уринар эдилар. Товушлари ҳеч эшитилмасди. Уларнинг дуоси Раббиларига пичирлашдан иборат бўлар эди”.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таолога бирор бир нарса дуодан кўра севимлироқ эмасдир” деганлар (Имом Термизий ривояти).

Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда «Қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аршнинг ёнида сажда қилиб, то сўрашга изн бергунича Аллоҳ таолога узун ҳамду сано айтиб турадилар. Аллоҳ таоло у зотга изн бериб: “Эй, Муҳаммад! Бошингизни кўтаринг, гапиринг, гапингиз эшитилади, сўранг, сизга ато қилинади, шафоат қилинг, шафоатингиз қабул қилинади” деб марҳамат қилинади” дейилган (Имом Муслим ривояти).

Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Токи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг оилаларига салавот айтилмас экан, барча дуо тўсилгандир”, деганлар (Имом Табароний ривоятлари).

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз ҳаргиз: эй, Аллоҳим, агар хоҳласанг, мени мағфират қилгин, хоҳласанг, менга раҳм қилгиндемасин. Дуода азму қарорли бўлсин. Аллоҳ Ўзи хоҳлаганини яратади. Уни мажбур қилувчи йўқдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ ижобат қилишига аниқ ишонган ҳолда дуо қилинглар, билингларки, ғофил, беэътибор қалбдан Аллоҳ дуони қабул қилмайди”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўзингизга зарар етишини сўраб дуо қилманглар, фарзандингизга зарар етишини сўраб дуо қилманглар, хизматчингизга зарар етишини сўраб дуо қилманглар, молингизга зарар етишини сўраб дуо қилманглар, (тағин) Аллоҳ таоло сўралган нарсалар ато қилинадиган ижобат соатига мувофиқ келиб қолмангларки, сизларни ижобат қилиб қўяди”, деганлар (Абу Довуд ривояти).

Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўлим сўраб дуо қилманглар, уни харгиз тиламанглар, агар ким дуо қилишга мажбур бўлиб қолса, “Аллоҳим, ҳаёт мен учун хайрли бўладиган бўлса, мени ҳаётда қолдиргин, агар вафот мен учун хайрли бўладиган бўлса, мени вафот эттиргин” десин”, деганлар (Имом Насоий ривояти).

Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган хабарда айтилади: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлардан бир беморни зиёрат қилдилар. Бемор жуда ночор ҳолатда жўжадек бўлиб қолган эди. Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирор нарса тўғрисида дуо қилдингми ёки У зотдан бирор нарсани сўрадингми?” деганлар. Ҳалиги бемор: “Ҳа, мен: “Аллоҳим, менга охиратда берадиган жазоингни (бу) дунёда тезроқ бергин”, деб дуо қилган эдим”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Субҳоналлоҳ! Унга тоқатинг етмайди-ку, ахир уни кўтара олмайсан-ку? (Унинг ўрнига) “Аллоҳим, бизларга дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни ато қилгин ва дўзах азобингдан асрагиндеб айтмадингми?” деганлар. У Аллоҳ таолога (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидек) дуо қилган эди, Аллоҳ унга шифо берди» (Имом Муслим ривояти).

Алло таоло: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!..” (Ғофир сураси 60-оят) деб, бизларга таълим берган, дуо қилишимиз ва дуо олишимизни амр этган.

Дуолари ижобат бўлишга яқин бўлган зотлар динимизда асосан ота-оналар, солиҳ, обид инсонлар, устозлар, ёши улуғ кексалар, муҳтожлар, мазлумлар, етимлар, беморлар, мусофирлар дея таъкидланади. Ой ва кунлар орасида дуолар мустажоб бўладиган махсус вақтлар ҳам борки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буларнинг баъзиларини айтиб берганлар. Жумладан, азон билан иқомат орасида, саҳар вақтида, жума кунида, Шаъбон ойининг туннинг ярмида, Рамазон ойида, ифтор ва саҳарликда, Қадр ва Арафа кечаларида, ҳайит кунларида, Қуръон хатм қилинганида, таҳажжуд намози ва кундалик фарзлардан сўнгги, кечанинг ярмидаги, шунингдек, икки Ҳарамда, Тавоф вақтида, Ҳажарул асвад ва мақоми Иброҳимда, Ҳатимда, Арафот, Мино, Муздалифа каби муқаддас даргоҳларда қилинган дуоларнинг шартлари бажарилган тақдирда ижобат бўлишига шубҳа йўқ.

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.

Top