muslim.uz

muslim.uz

Пандемия билан боғлиқ мураккаб шароитга қарамасдан дунё ҳамжамияти тиббиёт, илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган буюк олим Абу Али ибн Сино таваллудининг 1040 йиллигини кенг нишонлаяпти. Бу ҳақда “Дунё” АА манбасига асосланиб xs.uz сайти хабар бермоқда.

16 август куни Ибн Сино жамоат фонди “UzReport” телеканали билан ҳамкорликда Ибн Синонинг инсониятга қолдирган бой меросини чуқур ўрганиш, чет элда кенг тарғиб қилиш мақсадида табиб, олим ва файласуф Абу Али ибн Сино таваллудига бағишланган “Абу Али ибн Сино – Ўзбекистон ғурури ва умумжаҳон мероси” мавзусида халқаро илмий-маърифий видеоконференция ўтказди.

Унда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ёшлар ишлари бўйича агентлиги, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Олий таълим муассасалари, Тошкент шаҳридаги Вестминстер университети вакиллари, Германия, Бельгия, Франция, Исроил, Туркия, Ҳиндистондан етакчи мутахассис ва экспертлар иштирок этди. Шунингдек, онлайн анжуманда 17 та илмий маърузачи, хусусан, 6 та хорижий маърузачи қатнашди.

Ибн Сино академияси президенти, профессор Саид Зиллур Раҳмон (Хиндистон), Ибн Сино халқаро фонди президенти, профессор Михаэл Сач (Исроил), Авиценна ассоциацияси президенти, профессор Марк Боннел (Францийа), Таълим бўйича ЮНEСКО аъзоси, ҳакам, профессор Амина Атхер, тиббиёт фанлари номзоди Абдукарим Усмонхўжаев Ибн Сино жамоат фонди маслаҳатчиси, профессор Жасур Ризаев ва бошқалар Абу Али ибн Сино меросининг замонавий тиббиёт учун долзарблигини қайд этиб, унинг фан ва замон эҳтиёжларига мослашиш кераклигини таъкидлашди.

Халқаро видеоконференция якунида унинг долзарблиги, илмий-маданий ва сиёсий аҳамияти, Ибн Сино кўп қиррали илмий меросини ўрганиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳамда тадқиқот фаолиятини молиялаштириш зарурлиги, публицистик ва илмий асарлар нашрини фаоллаштириш бўйича зарур таклифларни ишлаб чиқишга келишилди.

Таъкидлаш жоиз, Ибн Сино таваллудининг 1040 йиллигига бағишланган тадбирга тайёргарлик кўриш доирасида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тематик видеороликлар тайёрланди.

Халқаро видеоконференция доирасида “Ибн Сино” жамоат фонди, “UzReport” телеканали ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

ЎМИ матбуот хизмати

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган.
Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.
Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди. Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак”.

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди

 

ЎМИ матбуот хизмати

Top