Ҳадиси шариф

Имом Нававий

Хурматли ўқувчи биз сизнинг эътиборингизга буюк муҳаддис олим, фақиҳ, бизнинг халқ орасида ўзининг “Риёзусс солиҳийн”, “Бўстонул орифийн” каби китоблари билан танилган зот имом Нававийнинг таржимаи ҳоллари ва ижод йўлларидан баъзи намуналарни ҳавола этмоқчимиз.

Зеро, бундай буюк алломаларнинг ҳаёт намуналаридан баҳраманд бўлиш барчамиз учун фойдалидир.

 

Шайхул ислом, Муҳйиддийн Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ибн Муррий ибн Хасан ибн Хусайн ибн Муҳаммад ибн Жумъа ибн Хизом Нававий ҳозирги Сурия давлатининг Хаврон қишлоғида ҳижрий 631-йилда тавваллуд топган.

 

Ёшлигидан отасининг тарбиясида улғайган. Отаси эса кўпчиликка таниш бўлмаган, лекин ризқига барака берилган инсон эди. Имом Нававийнинг ёшлари еттига етган вақтда, рамазон ойининг йигирма етттинчи кечаси отасининг ёнида ором олаётган пайт, кечанинг яримида уйғониб кетади. Бу ҳақда отаси шунда дейди: “Ўғлим мени уйғотди ва “Эй, Отажон!. Ҳовлимизни зиёга тўлдирган бу нур қандай нур”, деб сўради. Бу вақт оиламиздагиларнинг барчаси уйғонган эди. Лекин бизлар ҳеч қандай нур топа олмадик. Шунда мен бу кеча қадр кечаси эканлигини билдим”.  Нававий  ўн саккиз ёшга етганида отаси уни Дамашқ шаҳрига олиб келади.  Бу вақтда Дамашқ шаҳри олимлар ва турли тарафлардан илм ўрганиш учун ташриф буюрган толиби илмлар маркази ҳисобланар эди.

 

Бу ерда бўлажак имом ўз вақтини таълим олиш ва таълим беришга  сарфлади. Бу борада у зотнинг ўзлари шундай дейди: “Мен Дамашқда икки йил мобайнида ёнбошимни ерга қўйиб ухламадим”. Имом Заҳабий ҳам бу ҳақда: “Имом Нававийнинг кеча-ю, кундуз илмга шўнғиганликлари, бу борада қилган тиришқоқликлари, ҳамда уйқуни тарк этганликлари омма орасида зарбул масал қилинади”, деган.

 

Имом Заҳабий: “Шайхимиз Абул Ҳасан ибн Аттор айтдилар: Шайх Муҳйиддин унга кунда ўн иккита фандан бирданига шарҳлари билан дарс қилишларини айтди.

 

Бундан ташқари Имом Нававий ўзлари барча дарсларга тегишли бўлган шарҳларни, мушкул ўринларни ҳамда луғатларнинг изоҳларини ёзиб борар эдим. Аллоҳ таоло менинг вақтимга барака берган эди”, деган.

 

Барча таржима китобларнинг соҳиблари Имом Нававийнинг зуҳд ҳамда тақвода барчага йўлбошчи бўлганликларини таъкидланади.

 

Ибн Аттор: “Нававий барча вақтини илм олиш, унга амал қилишга сарфлаган киши эди. Бир кеча ва кундузда фақатгина ҳуфтондан сўнг бир луқма таом ва саҳар вақтида бир қултум сув тановул қилар эди”, деганлар.

 

Муҳаммад ибн Хасан Лаҳмий айтадилар; “Имом Нававийнинг кароматлари жуда кўп бора зоҳир бўлган. Жумладан қулфлар билан беркитилган эшикларнинг очилиши ҳамда яна ўз ҳолига қайтиши.  Кечасида девор ёрилиб унинг ичидан ҳушсурат бир кишининг чиқиб у зот билан яхши амаллар ҳақида субатлашиши каби”.

 

 Имом Нававийдан жуда кўп китоблар мерос қолган. Жумладан;

 

Шарҳул Муслим.

 

Ровзатут толибийн.

 

Минҳожут толибийн.

 

Риёзус солиҳийн.

 

Ат-тибён фий адаби ҳамалатил Қуръон.

 

Ат-таҳрийр фий алфозит танбийҳ

 

Ал-мажмуъ шарҳул муҳаззаб

 

Ал-ийзоҳ фийл маносик.

 

Бўстонул орифийн.

 

Маноқибуш Шофеъий.

 

Мухтасару асадул ғобати.

 

Одобул муфтий ва мустафтий.

 

Дақоиқур ровза.

 

Тухфату туллобул фазоил.

 

Таҳзийбул асмо вал луғот.

 

Ат-тархис фийл икром вал қиём

 

Ал-арбаъийн ан-нававий ва бошқалар.

 

Бу буюк зот Байтул Мақдисни зиёрат қилиб,  ўз қишлоғи Навога қайтади. Шу ерда отасининг олдида бемор бўлиб шу касаллик сабаби билан вафот этади. Бу ҳодиса ҳижрий 676-йил ражаб ойининг  йигирма тўртинчисига тўғри келади. У кишининг вафотлари  Дамашқ ва унинг аҳлига катта мусибат бўлади. Олти юздан зиёд ҳонадон аҳллари унинг вафотидан мотам тутдилар. Бу хабар Дамашққа етгач шаҳар ва унинг атрофи йиғидан ларзага келади. Мусулмонлар бу зотнинг вафотларидан қаттиқ афсус қиладилар.

 

Ҳурматли ўқувчи Алллоҳ ҳоҳласа биз юқорида ҳаётларини ўрганганимиз буюк муҳаддис олим имом Нававийнинг кўпчилик учун маълум бўлган “Ал-арбаъийн ан-нававий” китобларидага ҳадисларнинг таржимаси ва уларнинг баъзи шарҳларини мунтазам равишда эътиборингизга ҳовола этиш ниятидамиз. Зеро илмга чанқоқ халқимиз оз бўлсада бу ҳадислардан баҳраманд бўлсалар гўзал бўлар эди.

 

 

 

Жалолиддин Ҳамроқулов

 

Read 16995 times
Top