muslim.uz
"Вақф" фонди саломатлик учун зарур бўлган воситаларни хайрия қилди
Фонднинг Тошкент шаҳар филиали "NIKA FARM" МЧЖ билан ҳамкорлик ўрнатиб, жамиятдан қабул қилиб олинган инсон саломатлигини сақлашда зарур бўлган, қарийб 104 миллион сўмлик антисептик воситаларини пойтахтимиздаги барча масжидларга топширди.
Бундан ташқари Тошкент Ислом институти, Кўкалдош мадрасаси, Хадичаи Қубро аёл-қизлар мадрасаси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси талаба ва устозлари учун қарийб 35 500 000 сўмлик антисептик воситалар тақдим этилди.
Барча юртдошларимизни яхшилик йўлида ҳамкорликка чорлаб қоламиз!
“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (Имом Термизий ривояти).
Муфтий ҳазрат: Таълим-тарбияга эътибор – келажакка эътибор!
Олий мадрасада Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди
2023 йил 24 февраль куни Мир Араб олий мадрасасида “Ёшлар орасидаги психологик муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Мазкур давра суҳбатида Бухоро давлат университети доценти, юртимиздаги машҳур психолог Улуғбек Жумаев маъруза қилди.
Маърузадан сўнг Мир Араб олий мадрасасининг талабалари мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Ўқув семинаридан сўнг доцент Улуғбек Жумаевга Мир Араб олий мадрасаси раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирилди.
Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати
Китоб бу – қалбларни ёритувчи чироқ (видео)
Халқимиз азал-азалдан китоб ўқишга, илм ўрганишга интилган. Юртимиздан донғи дунёни тутган улуғ олимлар ва мутафаккирларнинг кўплаб чиққани ҳам бежиз эмас. Биз шундай илм-фан ватанининг фарзандлари эканимиздан фахрланишга ҳақли ва ўтган аждодларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга бурчлимиз. Албатта, китоб ўқиш инсон учун муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан бошланган, бутун Республикамиздаги барча масжидларда кутубхона ташкил қилиш ва кенг оммага китобхонликни тарғиб қилиш ишлари Самарқанд вилоятида ҳам давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги Матбуот хизмати