Ҳаж ва умра

Ҳаж ибодати турлари

Ҳаж ибодати уч турлидир:

  1.  Қирон;
  2. Таматтуъ;
  3. Ифрод.
  4. Қирон – луғатда жамлаш, қўшиш деган маънони англатади.

 Истилоҳда эса: Мийқотдан ҳаж ва умрани бирга адо этиш учун ният қилиб, эҳромга киришдир.

 Мийқотда ҳаж ва умра учун баравар эҳром боғлаш бўлиб, ҳожи умра ва ҳаж амалларини бажариб бўлганидан кейин, қурбонлик кунлари шайтонга тош отиб, қурбонлик қилиб, соч олдиргандан кейин эҳромдан фориғ бўлади. Сўнг  яна умра қилмоқчи бўлса, умра учун қайта эҳром боғлайди, яъни бу умра қиронга боғлиқ эмас.

  1. Таматтуъ – луғатда фойдаланиш, ҳузур қилиш деган маънони англатади.

 Истилоҳда эса: ҳаж қилмоқчи  бўлган киши аввал умрани адо этиб, эҳромдан чиқиб, ҳаж вақтига қадар эҳром ман қилган нарсалардан фойдаланиш ва ҳаж вақти (Зулҳижжанинг саккизинчи куни) бўлганда ҳажни ният қилиб, эҳромга кириш тушунилади. Кўпчилик учун осон ва қулайлигини инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан юртимиз ҳожилари таматтуъ ҳажини адо этишлари тавсия қилинган.

  1. Ифрод луғатда – ажратиш, яккалатиш маъносини англатади.

 Истилоҳда эса: фақат ҳажнинг ўзи учун ният қилиб, эҳромга кириш тушунилади.          

Read 11848 times

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top