muslim.uz

muslim.uz

lundi, 29 août 2016 00:00

Унутманг! Қачонки...

Унутманг! Қачонки.....

1. Ғам-алам, ташвишда бўлсангиз

«Айтинг: Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди.              У хожамиздир. Аллоҳга эса, фақат мўминлар таваккул этсинлар!» (Тавба, 51)

2. Қалбингиз беҳузур бўлиб, қалб ҳаловатини истасангиз

«Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)» (Раъд, 28).

3. Бирор янги иш бошласангиз

«Бас, улар дедилар: «Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй, Раббимиз! Золимлар қавмига бизни фитна (алданувчи) қилиб қўймагин!» (Юнус, 85).     

4. Қийинчиликларга дуч келсангиз, билингки

«...ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир» (Шарҳ сураси 5-оят)

5. Ношукрлик қилсангиз, унутмангки

«...Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир» (Иброҳим, 34)

6. Ноумид бўлсангиз

«...Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур» (Юсуф, 87).

7. Соғлом бўлишни истасангиз

«...Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур» (Наҳл сураси 69-оят).

8. Яқин дўст қидирсангиз

«...Аллоҳдан қўрқингиз ва (имонда) содиқ кишилар билан бирга бўлингиз!» (Тавба сураси 119-оят).

9. Гуноҳ ишлар содир қилсангиз

«...Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир» (Зумар сураси 53-оят).

10. Тинчлик ва омонлик истасангиз

«...Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Моида, 16).

11. Бирор ёмон иш қилсангиз

«Кимда-ким бирор ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан кечирим сўраса, Аллоҳнинг (қанчалик) кечирувчан ва раҳмли эканини идрок этади» (Нисо, 110).

12. Ота-онангиз жаннатий бўлишини истасангиз, дуо қилинг!

«Эй, Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!» (Иброҳим, 41)

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Ислом динининг беш рукнидан бири бўлган Ҳаж ибодатини амалга ошириш ниятида мамлакатимиздан Саудия Арабистонига учиб кетган юртдошларимиз қалблари ўзгача сурурга тўлиб, зиёратларини амалга оширишда давом этмоқдалар. Боиси бу ердаги қулай шарт-шароитлар, ибодатларини эмин-эркин бажаришлари учун яратилган имкониятлар юқори даражада.

Бир неча йилдан буён ушбу зиёратни ният қилиб, мана бу йил орзуси ушалган мўътабар онахонларимиз ўз таассуротларини биз билан ўртоқлашдилар:

- Авваламбор, бизга муборак Ҳаж сафарини насиб айлагани учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтамиз, - дейди Дилара ая Аҳмедова. - Шу билан бирга юртимизда истиқлол ва ҳурлик сабаб мана бугун мана шундай муқаддас шаҳарларга ташриф буюрдик. Авваллари ота-боболаримизга армон бўлган Ҳаж ибодатини эмин-эркинликда амалга оширмоқдамиз, биз учун яратилган қулай имкониятларни санаб адоғига етолмаймиз. Айниқса, гўзал Ўзбекистонимизнинг 25 йиллик тўйи арафасида бу бизга жуда катта совға бўлди. Бунинг учун муҳтарам Президентимизга ташаккур.

Зиёратчиларимиздан Мавлуда ая Нигманованинг кўзларида ҳам севинч ёшлари. Онахон бунинг сабабини қуйидагича изоҳлайдилар: - Бу ерга бутун ер юзидан мўмин-мусулмонлар ташриф буюрган. Бир жиҳат борки, мен қатори барча юртдошларимизни жуда қувонтиради. Кўчаларда юрар эканмиз, биз Бухорий юртиданмиз десак, ҳамма бизга ўзгача эҳтиром кўрсатади. Бухорийнинг юртдошлари дея ҳавас билан боқишади. Ана шунда қалбимиз фахр ва ифтихор туйғусига тўлади. Бухорийнинг ворисларимиз дея ғурурланиб қўямиз. Бу ҳам истиқлолимизнинг инъоми десак янглишмаймиз. Боиси истиқлол сабаб бизни бутун дунё таниди. Бухорий, Термизий, Мотуридий, Марғинонийларнинг авлодлари эканимизни жумлаи жаҳон тан олди.

Ҳа, Ўзбекистондан ташриф буюрган ҳар бир зиёратчининг тилию дилида бугун шу фикрлар. Муқаддас шаҳарларда элимизга тинчлик ва тотувлик тилаб дуолар қилмоқдалар. Уларнинг ибодатлари Яратган ҳузурида қабул бўлишини тилаб қоламиз. Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Мадинайи мунаввара шаҳри.

Манба: www.ziyo.uz  

Бугун Мадина шаҳрида ўз зиёратларини адо этган юртдошларимиз меҳмонхонага қайтиб келдилар. Бу ерда шинам ва кўркам хоналар улар учун ҳозирлаб қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистондан келган ошпазларимиз томонидан 3 маҳал миллий таомларимизтортиқ қилинмоқда. Шифокорлар ҳожиларимизнинг саломатлигини мунтазам равишда назорат қилиб бормоқдалар. Айни дамда ҳамма соғ ва саломат.

 Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Мадина шаҳридан/ziyo.uz

 

Хитойда истиқомат қилувчи мусулмон Ҳаж зиёрати учун велосипедда Макка сари йўлга чиқди ва 4 минг километр йўл босиб, Хитойдан Саудия Арабистонига етиб борди. У бунинг учун 4 ой вақт сарфлади ва ғоят машаққатли ишнинг уддасидан чиқди. 
Қайд этиш керакки, бу йил Ҳаж мавсумига 20 августда старт берилди. Синоптиклар бу йил рекорд даражада иссиқ бўлишини тахмин қилишаяпти. Ёдингизда бўлса, ўтган ҳаж мавсумида масжиддаги кран қулаши оқибатида 11 нафар одам ҳаётдан кўз юмганди. Шу боис бу йил зиёратчиларнинг хавфсизлиги масаласига катта эътибор қаратилади.

Манба: Muxlis.uz

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top