muslim.uz

muslim.uz

Дунё мусулмонларининг муборак шаҳарларидан бири бўлган Мадина мунавварада “Қозон” деб аталган меҳмонхона қурилади. Қурилиш лойиҳасини амалга оширишни Мадинада истиқомат қиладиган татаристонлик тадбиркор Муҳаммад Қозонли ўз зиммасига олган.

Меҳмонхона Пайғмабар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаи муборакларидан унча узоқ бўлмаган жойдан бир вақтлар мадиналик татарлар  сотиб олган участкада барпо этилади. Илгари бу ерда “Қозон” мадрасаси фаолият кўрсатган. Масжид кенгайтирилгандан сўнг бино бузилган. Ҳозир ўша участкани татар жамиятига қайтариш масаласи кўрилмоқда.

Диққатга сазовор жойи шундаки, участка вақф ер бўлиб, бутун жамоат ери ҳисобланади; уни сотиш ва мерос қолдириш мумкин эмас.  Агар суд унинг фойдасига қарор чиқарса, Муҳаммад Татаристондан келган ҳожиларга қулайлик яратиш ниятида  шу ерда бир меҳмонхона қуриб унинг номини “Қозон” деб атамоқчи. 

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

 

mardi, 19 septembre 2017 00:00

Унутувчан бандамиз!

Қуръони каримда «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг» (Зумар, 53), деган оят борлигини унутиб қўямиз ва бунинг оқибатида мудом аҳволимиздан нолиб юрамиз.

«Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир» (Бақара, 153) оятини унутиб «Ҳаёт ташвишларидан қийналиб кетдим», деймиз.

«Сабр-косам тўлди» деймиз-у, Аллоҳнинг сабр қилувчиларни мағфират қилишини ва катта мукофот ато этишини, сабр ажри жаннат эканини (Ҳуд, 11; Инсон, 12) унутиб қўямиз.

«Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)» (Раъд, 28), деган каломни унутиб қўямиз ва «Мени ҳеч ким тушунмайди ва таскин беролмайди», деб ғишава қилиб юрамиз.

Аллоҳнинг «...уларни афв этинг, (гуноҳлари учун) кечирим сўранг» (Оли Имрон, 159), деган каломини унутиб қўямиз-да, «Одамлар менга озор беради, дилимни оғритади...» деймиз.

«Ёлғизман», деб ўксинамиз-у, лекин «Биз унга (инсонга) бўйин томиридан ҳам яқинроқдирмиз» (Қоф, 16)  оятини ёдга олмаймиз.

«...гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар» (Оли Имрон, 135), деган оятни унутиб қўйганимиз оқибатида «Шунчалар гуноҳкорманки...» дея ваҳимага тушамиз.

Аллоҳнинг «Мени ёд этинг, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман» (Бақара, 152), деган ваъдасини унутиб, «Мени ташлаб кетма...» дея ёлворамиз.

«Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга ташвишлардан чиқиш йўлини (пайдо) қилур» (Талоқ, 2), деган оятни унутганимиз сабабли «Қийинчиликларга жуда кўп дуч келаман», деб нолиймиз.

«Орзуларим кўп...», дея умидланамиз-у, Аллоҳнинг «Менга дуо қилинг, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» (Ғофир, 60), деган ваъдаси борлигини унутаёзамиз.

Баъзида Аллоҳ берган неъматларни унутиб, ношукрлик қиламиз-у, Аллоҳнинг «...Қасамки, агар сизлар (Менинг берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман...» (Иброҳим, 7), деган ваъдаси борлигини унутиб қўямиз.

Нақадар унутувчан банда эканимизни сиз ҳам бир тафаккур қилиб кўринг-а!

Бахтиёр АБДУЛЛАЕВ,   

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими

 

Абу Дабининг Туризм ва маданият идораси бош директори Сайф Саид Гобашнинг хабар беришича, жорий йилнинг 20 сентябридан 2018 йилнинг 19 март кунига қадар “Ҳаж сафари хотиралари” номли кўргазма бўлиб ўтказилади.

Кўргазмада Ҳаж ибодати тарихи билан боғлиқ  180 дан кўп бадиий ва тарихий экспонатлар жой олган. Ушбу кўргазмадаги қадимий ёдорликлар, 15 нафар маҳаллий, халқаро муассаса ва коллекционерлар кўмагида йиғилган.

Кўргазмада кўп йиллар давомида Ҳаж сафарига Амирликдан борган зиёратчилар тарихи фотосуратлар ёрдамида ёритилган. Турли суратлар орқали Амирлик ва бошқа мамлакатлардан Макка ва Мадина шаҳарларига бориш йўллари ва ундаги турли машаққатлар кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, кўргазма доирасида турли кўнгилочар дастур ва илмий семинарлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Кўргазма экспонатлари орасидан қимматбаҳо Кўк Қуръон варақлари (Ал-Мусҳаф ал-азрақ) ҳам ўрин олган.

Маълумот учун, Кўк Қуръон –  IX аср охири X аср бошларида ёзилган, ноёб Тунис куфий ёзувида ёзилган, вароқлари кўк рангда бўлган Қуръондир. Кўк Қуръонни Туниснинг тарихий Қайрувон туманида топилган. Қўлёзма тилла (хризография)  ва кумуш сиёҳлар ёрдамида, пергамент (сув, ёғни ўзига шиммайдиган қилиб ишланган тери)га ёзилган. Қуръон вароқлари индиго (тўқ кўк) рангга бўялган.      

 

Халқаро алоқалар бўлими

Моҳира Зуфарова

Page 64 sur 264

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top