muslim.uz

muslim.uz

vendredi, 26 avril 2024 00:00

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ДИНИ

Ҳайит домла Ширинов
Ромитан тумани "Хожа Муҳаммад Бобои Самосий"
жомеъ масжиди имом-хатиби

Бугун, 24 апрель чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов   ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чораларини кўрдилар.

Қабул жараёнида фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, Ҳаж ва умра каби масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

Оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан эса тавсиялар берилди.

Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш,  ташвишни осон бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амалдир!
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ана шу набавий таълимотга мувофиқ, мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари аришига кўмаклашилди. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун бўлдилар.

Қабул жараёнлари ҳудудлардаги барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ғуломиддин домла Холбоев

Бугун, 24 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда таниқли исломшунос олимлар, юртимиз ва хориждаги илмий марказлар мутахассислари, Миср, Россия Федерацияси олий ўқув юртлари профессор-ўқитувлари, тадқиқотчи олимлар ҳамда талабалар иштирок этди.

Анжуманни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназарнинг конференция иштирокчиларига йўллаган табрик сўзлари ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши раиси Шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори (Phd) Уйғун Ғафуров табрик сўзлари асносида конференция ишига муваффақият тиладилар.

Конференция “Қуръоншуносликнинг долзарб масалалари” ҳамда “Глобаллашув даврида диний ихтилофларнинг олдини олишда ҳадис ва ҳадис илмларининг ўрни” шўъбаларда уламолар, устозлар ва тадқиқотчиларнинг маърузалари билан давом этди.

Мазкур шўъбаларда Қуръон илмлари ва тафсирга оид замонавий илмий тадқиқотлардаги ёндашувлар, оятлар тафсирида жамият тараққиёти масалаларининг ёритилиши, Қуръони каримнинг ёш авлод тарбияси ва унинг тараққиётидаги ўрни, Қуръони карим турли адашган тоифа ва оқимларга раддия, Қуръонга ҳурмат дунё барқарорлиги гарови, замонавий оқимларнинг ботил иддаоларига аҳли сунна вал жамоа уламоларининг ҳадисларга асосланган илмий раддиялари, ҳадисларни аҳли сунна вал жамоа нуқтаи назаридан талқин қилишнинг аҳамияти каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Сўнгра мавзулар юзасидан савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар бўлиш баробарида таклиф ва хайрли ташаббуслар илгари сурилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Page 49 sur 1687

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top